TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2065

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,650Количество просмотров
Опубликован30 мая30.05.2025, 09:41
Содержимое поста

Содержимое

#Диққат_АКЦИЯ! “БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!” ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ Азиз юртдошлар! “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига таклиф этамиз. 🔹 Акция 2-13 июнь кунлари (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қўйиш марказида ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ўтказилади. 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 138-уй Республика қон қуйиш маркази биноси. 🟢Мўлжал: “Ҳосилот” меҳмонхонаси қаршисида. “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирнинг мақсади – тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдир. Донорлик тартиби бўйича эслатма: ✔️18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши; ✔️1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги; ✔️Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги; ✔️Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим; ✔️Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади. ☎️Қўшимча маълумот учун: www.adolat.uz +99893 845-88-34 +99899 051-01-80 [email protected] fb.com/sdpu.adolat/ t.me/adolat_uz/ instagram.com/adolat_sdp/twittercom/AdolatSDP Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube