TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2074

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,100Количество просмотров
Опубликован30 мая30.05.2025, 13:16
Содержимое поста

Содержимое

#Бухоро_вилояти_Кенгаши Ғиждувон туманидаги Файзулла Хўжаев маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ўзининг кўлами ва аҳамияти билан эътиборни тортмоқда. Бу борада “Бек багсс” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти алоҳида эътирофга лойиқдир. Бугун ушбу корхона нафақат ишлаб чиқариш, балки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар, хусусан, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун чинакам имкониятлар майдонига айланган. 🔴 Корхона фаолияти “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида ўрганилди. Мазкур тадбир партиянинг ижтимоий адолат ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий мақсадларининг амалдаги ифодасини намоён этди. Тадбиркор Содиқ Беков ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган “Бек багсс” МЧЖ бугунги кунда 108 нафар ишчи-ходимни доимий иш билан таъминлаган. “Бек багсс” МЧЖ ўзининг асосий йўналиши сифатида сумка ва чамадонлар ишлаб чиқаришни танлаган бўлиб, унинг маҳсулотлари сифати ва замонавий дизайни билан республика бўйлаб харидорлар эътиборини қозониб келмоқда. Корхона имконияти чекланган инсонларни ишга қабул қилиб, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари, иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишлари учун зарур имкониятларни яратиб бераётгани алоҳида эътиборга молик. Партия етакчиси корхонага ташрифи давомида ишчилар, жумладан, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг меҳнат шароитлари билан танишди. Яратилган қулай шароитлар, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ таъминланганлиги, айниқса, имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган махсус шарт-шароитлар партиямиз раҳбари томонидан ижобий баҳоланди. Айни ташаббуслар партиянинг ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган дастурий мақсадларининг амалий ифодаси сифатида эътироф этилди ва уларни мамлакатимизда янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube