TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2078

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры818Количество просмотров
Опубликован31 мая31.05.2025, 05:15
Содержимое поста

Содержимое

#Бухоро_вилояти_Кенгаши Маҳаллий саноат – иқтисодий юксалиш таянчи Жорий йилнинг 26 май куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, ҳудудларда саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинган эди. Йиғилишда, хусусан, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш соҳаларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хабарингиз бор, ушбу йўналишдаги ишларнинг амалий ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятида бўлди. Партия раҳбари вилоятдаги бир қатор саноат корхоналарида бўлиб, уларда яратилган шарт-шароитлар, хотин-қизларнинг бандлиги ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишди. 2024 йилнинг октябрь ойида фаолиятини бошлаган “Artel” масъулияти чекланган жамиятининг Бухоро филиалида бугунги кунда 2200 нафардан зиёд ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда. 17 гектар майдонда жойлашган замонавий ишлаб чиқариш мажмуасининг 13 гектарида барпо этилган бино ва иншоатларда газ плиталари, мини-печлар, ҳаво тозалагич ва кондиционер каби маиший техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада уч сменали иш йўлга қўйилган бўлиб, ишчи-ходимларнинг 40 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этади. Шунингдек, филиал қошида малака ошириш ва ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда ишчилар замонавий ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш бўйича зарур билим ва кўникмаларни эгаллашади. Ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим бўғини бўлган йиғувчи операторларнинг фидокорона меҳнати таҳсинга лойиқ. Айниқса, Ғиждувон ва Олот туманларидан автобусда узоқ йўл босиб келиб, “Artel” компаниясининг Бухоро филиалида меҳнат қилаётган Мафтуна Чориева ва Муаттар Жуманова каби меҳнаткаш аёлларнинг ибратли фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар ўз меҳнатлари эвазига ойига ўртача 3,5 миллион сўм маош олишмоқда. Партиямиз етакчиси корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш асносида “Artel”нинг тажрибали мутахассисларидан бири – пайвандчи Гулноза Аҳадова билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Гулноза опа корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шароитлар, меҳнат муҳити ва раҳбариятнинг эътиборидан мамнун эканлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада меҳнат қилиш, ўз соҳасининг етук мутахассисига айланиш имконияти давлатимиз сиёсатида инсон омилига қаратилаётган ёндашувнинг яққол ифодасидир. Тадбир якунида корхонада “Адолат” социал-демократик партиясининг бошланғич партия ташкилоти таъсис этилди. Янги ташкил этилган БПТ аъзоларига партия гувоҳномаларини Сиёсий Кенгаш раиси шахсан ўзи тантанали равишда топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube