TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2089

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,060Количество просмотров
Опубликован31 мая31.05.2025, 11:29
Содержимое поста

Содержимое

#Бухоро_вилояти_Кенгаши “Камбағалликдан фаровонлик сари”: Садриддин Айний маҳалласидаги изчил ислоҳотлар ва кенг имкониятлар Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар бугун мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида ўз аксини топмоқда. Жумладан, Бухоро шаҳридаги Садриддин Айний маҳалласида ҳам аҳолининг турмуш даражасини ошириш, бандлигини таъминлаш, уларни иқтисодий фаол қатламга жалб этишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, оилавий тадбиркорлик каби йўналишларда юзага келаётган имкониятлар аҳоли турмушига бевосита ижобий таъсир кўрсатмоқда. Маҳаллада жойлашган бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 3000 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Ўз навбатида корхоналарнинг салоҳияти ва маҳалла инфратузилмаси қўшимча иш ўринларини яратишга замин яратаётгани эътиборга молик. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ушбу маҳаллада бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар, тадбиркорлар ва ёшлар билан мулоқотлар давомида бандлик, касбга йўналтириш, ижтимоий хизматлар сифати, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларида суҳбатлашди. Маҳалла раиси Аваз Аҳмедовнинг айтишича, айнан ишлаб чиқариш корхоналари атрофида шаклланган бандлик инфратузилмаси орқали маҳаллада бугун ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар сони камайиб, фаол, ўз меҳнати билан яшашга интилаётган аҳоли қатлами шаклланмоқда. Партиямиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу тенденция ҳудудларда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим омил саналади. Маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, аёлларни уй шароитида тадбиркорликка жалб этиш бўйича ҳам самарали ёндашувлар татбиқ этилмоқда. Партия етакчиси ушбу манзил “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг амалий самарасини яққол намоён этаётганини эътироф этар экан, “Садриддин Айний маҳалласидаги ўзгаришлар Янги Ўзбекистондаги ҳар бир маҳалла ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий мустақилликка эришиши мумкинлигининг яққол тасдиғидир”, дея таъкидлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube