TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2128

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,640Количество просмотров
Опубликован6 июн.06.06.2025, 02:00
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик ЭЗГУЛИК, БИРДАМЛИК ВА ШУКРОНАЛИК АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! Қадрли партиядошлар, азиз юртдошлар! Юртимизга файзу барака, қалбларимизга чексиз қувонч олиб кирган улуғ айём – муқаддас Қурбон ҳайити билан Сиз, азизларни самимий табриклаймиз! Ушбу қутлуғ айём, аввало, барчамизни эзгуликка, сабрга, ўзгаларга нисбатан меҳрибон ва саховатли бўлишга, ўзаро кечиримлилик ва ҳамжиҳатликка ундайди. Айни файзли дамлар оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, қариндош-уруғ, ёру дўстлар даврасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш учун энг яхши фурсатдир. Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, унинг шаъни ва ғурурини юксалтириш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ана шундай эзгу ғоялар билан чамбарчас боғлиқдир. Бу муқаддас айёмнинг инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро меҳр-оқибатга ундовчи моҳияти жамиятимиздаги ижобий ўзгаришларга руҳан мадад беради. “Адолат” социал-демократик партияси учун ҳам ушбу айёмнинг қадриятлари ғоят муҳим. Зеро, жамиятда адолат, тенглик, инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш – бизнинг олий мақсадларимиздир. Ушбу муборак кунда кексаларни зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олайлик, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзайлик, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтарайлик. Зотан, ана шундай эзгу ишлар орқали жамиятимизда меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланади. Муҳтарам юртдошлар! Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Муқаддас Қурбон ҳайити юртимизга қут-барака, халқимизга эса фаровонлик ва бахт олиб келсин! Жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги янада буюк, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин! Байрам барчамизга муборак бўлсин! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter |YouTube