TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2129

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,440Количество просмотров
Опубликован10 июн.10.06.2025, 04:04
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат ЎЗБЕКИСТОН – СЛОВАКИЯ: ҳамкорликнинг янги босқичи Кўксарой қароргоҳида ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Словакия етакчилари томонидан Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларациянинг имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам замин яратди. Эришилган мазкур тарихий келишув, шубҳасиз, давлатимиз раҳбарининг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсатининг ёрқин самараси, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалиб бораётганининг яққол тасдиғидир. "Адолат" СДП учун ушбу ҳамкорликнинг ижтимоий-иқтисодий йўналишлари алоҳида аҳамият касб этади. Аввало, иқтисодий ҳамкорликнинг аниқ ва манзилли йўналишлари белгилаб олинганини юқори баҳолаймиз. Саноат кооперацияси, хусусан, автомобилсозлик, фармацевтика ва "яшил" энергетика каби соҳалардаги лойиҳалар янги, малакали иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва пировардида ҳар бир оила фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан партиямизнинг устувор дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир. Шунингдек, рақамли технологиялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма венчур фондининг ташкил этилиши ёшларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очади. Зеро, инновациялар — тараққиёт ва ижтимоий адолат гаровидир. Партиямиз учун хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, уларга муносиб меҳнат шароитларининг таъминланиши ва ижтимоий кафолатлар масаласи доимо устувор аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, музокараларда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига алоҳида эътибор қаратилгани ва Словакия томонининг бу борада тизимли ҳамкорликдан манфаатдор экани ватандошларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини халқаро стандартлар даражасида ҳимоя қилишга замин яратади. Гуманитар соҳада, хусусан, таълим ва илм-фан йўналишидаги алоқаларнинг кенгайиши, нуфузли Коменский университети билан қўшма тадқиқот дастурларининг йўлга қўйилиши – инсон капиталига сармоя киритишнинг энг самарали йўлидир. Зеро, кучли ижтимоий давлатни фақатгина билимли ва юқори малакали мутахассислар билан қуриш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги стратегик шериклик нафақат мамлакатларимиз тараққиётига хизмат қилади, балки энг аввало, халқларимиз манфаатларини таъминлашга ва жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлашга кенг йўл очади. "Адолат" социал-демократик партияси эришилган келишувларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган "йўл харитаси"нинг ижроси устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол иштирок этади ҳамда ушбу тарихий имкониятдан Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида унумли фойдаланиш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram