Содержимое
#Қутлов ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНЛАРИДАН ЯНГИ ҒАЛАБА! Бугун Ўзбекистон футболи учун яна бир тарихий ўйин бўлди! Яқиндагина Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан муносиб баҳс олиб бориб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз бу сафар ҳам ўз сўзини айтди ва Қатар терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди! Бу натижа нафақат футболчиларимизнинг юксак маҳорати ва матонати, балки Янги Ўзбекистонда футбол изчил ривожланиб бораётганининг яққол исботидир. Шубҳасиз, жамоамиз жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрмоқда ва ҳар бир ғалаба барчамизга янада ишонч бағишламоқда. Ўзбекистон халқини, миллий терма жамоамизнинг қаҳрамон ўғлонларини ва мураббийлар штабини навбатдаги ғалаба билан муборакбод этамиз! Ишончимиз комилки, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади. Олға, Ўзбекистон! Баракалла, йигитлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram