Содержимое
Шу кунларда “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 18 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кучга кирди. Ушбу қонун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганининг яққол намуналаридан бири ҳисобланади. Бинобарин, маҳкумларга ўз Она Ватанида жазони ўташ ўташи учун имконият берилиши уларнинг ижтимоий реабилитациясини ва қайта тарбияланишини жадаллаштиради. Шу билан бирга, маҳкумлар жазони ўз давлатида ўтаса, улар яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиб туриши мумкин бўлади ва бу эса оилавий муносабатларга ижобий таъсир қилади. Ушбу инсонпарвар қонун хориждаги ҳамюртларимиз, гарчи у ёки бу хатоси туфайли адашиб жиноят йўлига кириб қолган бўлса-да, ватандошларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланишини англатади. Эгрими тўғрими, ёмон ёки яхши бўлса ҳам, ўзбекистонликлардан юз ўгирмаслигимизни айнан шу қонун ҳам кўрсатиб турибди. Вақтлар ўтиб, бугун қардош мамлакатдан келадиган маҳбус ҳамюртларимиз билдирилган ишончни оқлаб, тўғри йўлга кириши ва жамиятга нафи тегадиган шахсларга айланишига ишониб қоламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram