TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2136

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,860Количество просмотров
Опубликован14 июн.14.06.2025, 03:02
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик ЯХШИЛИК ҚИЛ ЯХШИЛИКДАН ЯХШИСИ ЙЎҚ! Қадрли донорлар! Азиз меҳр-мурувват соҳиблари! Аввало, сиз, азизларни Бутунжаҳон донорлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят бахтиёрман. Албатта, инсон яшар экан, унинг қалбини эзгулик ва ҳиммат билан тўлдирадиган энг олийжаноб туйғу — бу меҳрдир. Шу маънода кўнглимизда нурафшон ниятлар, амалда эса одамларга фойда келтириш, яхшилик қилишга интилиш кўринишида намоён бўладиган донорликни нафақат тиббий аҳамиятга эга амал, балки инсонпарварлик ва фидойиликнинг амалий ифодаси ҳамда энг шарафли ва олийҳиммат вазифалардан бири, дейиш мумкин. Бундай инсоний кўмак туфайли қон топширган ҳар бир инсон кимгадир умр бағишлайди, кимнидир соғлиғини тиклаб, ҳаётига нур олиб киради. Демак, мазкур хайрли ишда қатнашишнинг ўзи шараф ва юксак савобдир. Аҳамиятлиси, кейинги йилларда юртимизда ижтимоий соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимини замонавийлаштириш, жамиятда инсонпарварлик фалсафасини ҳаёт тарзига айлантириш асосида донорлик ҳаракатини оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, миллий қонунчилигимизда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишонини таъсис этиб, мукофот билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилди. Азиз меҳр-мурувват соҳиблари! ⚖️ Яхши маълумки, “Адолат” социал-демократик партияси бу каби инсонпарварлик ғояларини амалда намоён этиш, жамиятда яхшилик қилиш маданиятини қарор топтиришга қаратилган эзгу ташаббусларни доим қўллаб-қувватлаб келади. Бунга ёрқин мисол сифатида ҳар йили 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан яқин ҳамкоримиз – республика Қон қуйиш маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ташкил этиб келаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акциясини келтириш мумкин. 🔴 Жорий йилнинг 2–13 июнь кунлари ушбу инсонпарварлик тарғиботини кенг жамоатчилик иштирокида юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказишга эътибор қаратиб, турли касб эгалари, талаба-ёшлар, партия фаолларидан иборат минглаб кўнгиллиларнинг қонга муҳтож болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ҳиссасини қўшишига тарғиб қилдик. Айни дамда ҳам бу саъй-ҳаракатлар орқали донорликнинг беқиёс аҳамиятини аҳоли онгига чуқурроқ сингдириш, яхшилик қилиш ва беғараз ёрдам кўрсатиш ғоясини янада мустаҳкамлашга интилмоқдамиз. Муҳтарам донорлар! Томирларингизда оқиб турган ҳаёт қатралари —миллатимиз соғлом келажагининг мустаҳкам замини, жасоратингиз — бугунги тиббий эҳтиёжга жавобгина эмас, балки эртанги маънавий юксалиш, адолат ва барқарорликка қўшилган ҳиссадир. Шу боис, ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик, куч-қувват, оилангизга тинчлик ва бахт, эзгу ниятларингизга муваффақият ва зафарлар тилайман. Эзгуликни тарғиб қилишдан асло чарчаманг, азиз қаҳрамонлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram