TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2151

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,400Количество просмотров
Опубликован24 июн.24.06.2025, 07:40
Содержимое поста

Содержимое

Бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилдик. Бугунги кунда мамлакатимизда инсонларга кўмак беришга қаратилган самарали механизмларни амалга оширувчи профессионал ижтимоий хизмат ходимлари бор, хусусий сектор вакиллари ўртасида ҳам ижтимоий хизмат кўрсатувчилари бор. Лекин бу фаолиятни тартибга солишга қаратилган ягона қонун йўқ. Демак, бу бўшлиқни тўлдириш вақти келган. Ва бугун биз биринчи ўқишда қабул қилган “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун шу бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Чунки қонунда ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кимлар кўрсатиши мумкин, улар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, давлат ташкилоти билан хусусий секторнинг бу борадаги алоқалари нималарга асосланади — шу ва бошқа кўплаб саволларга жавоб беришга қаратилган нормалар мавжудлиги бизнинг фракциямизга маъқул келди. Қонун билан таклиф этилаётган янгиликлар бизнинг дастурий мақсадларимизга ҳар томонлама мос келади. Бизнинг фикримизча, ушбу қонуннинг қабул қилиниши муҳтож одамлар, шу жумладан етим болалар, қариялар ва ногиронлар манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади. Ушбу қонун ижтимоий хизматларни тақдим этишнинг аниқ стандартларини белгилайди, фуқаролар учун ушбу хизматларнинг юқори сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Қолаверса, мазкур қонун ижтимоий ишчиларни ўқитиш ва малакасини оширишга тизимли ёндашувни шакллантиришга ҳисса қўшади. Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда ижтимоий сиёсатнинг барқарор ривожланишига ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, жамият ва иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram