Содержимое
#Сирдарё_вилояти #Ўрганиш Очиқлик, адолат ва халқ манфаати — устувор мезон Бугунги Ўзбекистонда миллий тараққиётнинг янги босқичи давлат бошқаруви ва ижтимоий ҳаётда инсон манфаатларини кафолатлаш, адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда очиқлик, самарадорлик ва жавобгарлик муҳитини қарор топтиришга йўналтирилмоқда. Бу борада жорий йилнинг 16 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларнинг моҳиятини аҳолига етказиш чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда муҳим омилдир. Айни пайтда халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни тинглаш ва уларга самарали ечим таклиф этиш орқали давлат ва жамият ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. 🔴 Шундан келиб чиқиб, ислоҳотлар моҳиятини фуқароларимизга етказиш, жойларда адолат мезонларига таянилган ижтимоий сиёсатнинг қай даражада амалга оширилаётганини ўрганиш, юртдошларимиз кундалик ҳаётидаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 25 июнь куни Сирдарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram