TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2175

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,160Количество просмотров
Опубликован26 июн.26.06.2025, 15:15
Содержимое поста

Содержимое

#Сирдарё_вилояти #Ўрганиш “Намуна” — номига муносиб маҳалла: ўзгаришлар сезиларли, натижалар қувонарли Шундан сўнг Робахон Махмудова Гулистон шаҳри марказида жойлашган “Намуна” маҳалласидаги “маҳалла еттилиги” фаолиятини таҳлил қилиб, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида қай даражада иштирок этаётганини ўрганди. Дарҳақиқат, маҳалла институти бугун юртимизда халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак деган тамойилнинг ҳаётдаги амалий кўриниши сифатида намоён бўляпти. Одамлар ўз муаммоси, дарди, қувончини айтаман, деб борадиган илк бўғин ҳамдир. Шу маънода, маҳалладаги ижтимоий муҳит, аҳолининг турмуш даражаси, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда институционал ечимлар бугунги ислоҳотлар самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Солиқ соҳасида 40 йиллик тажрибага эга Тўйчивай Хонназаров раислик қилиб келаётган маҳалла айни пайтда “яшил тоифа”да. Бу — аҳолининг давлат органлари билан фаол мулоқоти, профилактика, тарғибот ва ижтимоий ҳимоя механизмларининг тўғри йўлга қўйилганидан далолат беради. “Маҳалла еттилиги” эса аҳоли билан ҳамиша ҳамфикр. Телеграм гуруҳи орқали доимий мулоқотда бўлиб, мурожаатлар имкони борича 1 кунда ҳал этилишига ҳаракат қилинади. Раиснинг замонавий воситалар орқали аҳоли билан алоқани йўлга қўйиши давлат ва жамият ўртасидаги масофани қисқартирувчи ўта муҳим омил сифатида эътироф этилди. Ҳоким ёрдамчиси Низомжон Эгамов, хотин-қизлар фаоли Башорат Абдувоҳидова, профилактика инспектори Абдумалик Унербоев, ижтимоий ходим Ойгул Бойжигитовалардан иборат еттилик аниқ вазифалар асосида маҳалланинг барча қатламлари билан тизимли иш олиб бормоқда. Маҳалладаги ижтимоий муҳит таҳлили жараёнида Робахон Махмудова томонидан ажримлар динамикаси алоҳида ўрганилди. Сўнгги 5 йилда 13 та ажрим қайд этилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 0 га тушган. 3 та оила мутахассислар ва маҳалла еттилиги саъй-ҳаракати билан яраштирилган. — Оила — жамиятнинг асосий бўғини.Ҳар бир бузилган оила — бир неча инсон тақдирининг издан чиқиши, дегани. Маҳаллада ажримлар сонини камайтириш, қариндошлик никоҳлари, ижтимоий боқимандалик каби ҳолатлар бўйича хусусан, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспектори биргаликда тизимли ёндашувни кучайтириши даркор,— дея таъкидлади партия етакчиси. 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Намуна” маҳалласида 1 минг 749 та хонадон мавжуд бўлиб, 500 нафарга яқин фуқаро ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакили сифатида рўйхатга олинган. 270 нафари ногиронлиги бор шахслар. Уларни 12 та ижтимоий тоифага ажратиш асосида манзилли чоралар кўрилмоқда. Болаларга ёрдам олувчи оилалар сони 150 тадан 118 нафаргача қисқаргани — ижобий ижтимоий динамикани кўрсатади. Бу эса эҳтиёжмандларни рўйхатдан чиқариш эмас, балки уларнинг турмуш даражаси ва имкониятларининг оширилаётганидан далолатдир. 920 нафар ёш истиқомат қилувчи мазкур ҳудудда 49 нафар ёш ўтган йили мактабда ўқишни якунлаган, улардан 33 нафари олий таълимга ўқишга кирган. Ёшлар репетиторлик курслари ва “Алпомиш” спорт мактаби, сузиш ҳавзасидаги тўгаракларга жалб этилган. Бу орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, саломатлик ва тарбияни уйғунлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Маҳаллада 150 та оилага оилавий кредитлар ажратилган, бу иқтисодий мустақилликни таъминлашга хизмат қилмоқда.5 нафар шахс пробацияда бўлиб, улар бошқа ҳудудлардан кўчиб келган, профилактика ишлари мунтазам йўлга қўйилган. Маҳалла ҳудуди тўлиқ камералаштирилган, бу жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил, албатта. Бир сўз билан айтганда, “Намуна” маҳалласи ҳақиқатан ҳам номига мос. Бу ерда “маҳалла еттилиги”нинг тизимли ва яқиндан ҳамкорликдаги фаолияти, масъулиятли ёндашуви натижасида давлат ва жамият ўртасидаги ишонч, очиқлик ва фаол мулоқот муҳити қарор топган. Жараённи биз билан бирга кузатинг. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram