TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2177

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,430Количество просмотров
Опубликован27 июн.27.06.2025, 04:16
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик СИЗ, АДОЛАТ ОВОЗИСИЗ! Ҳурматли журналистлар, муҳтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари! Сиз, азизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Бу сана нафақат қалам ва микрофон аҳли, балки бутун жамиятимиз учун ҳам муҳим кундир. Зеро, эркин ва профессионал журналистика шунчаки ахборот тарқатувчи эмас, балки жамиятни уйғотувчи, фикрловчи ва юксалтирувчи қудратли кучдир. Журналистлик — оддий касб эмас. Бу — ботирлик, холислик, юксак ақл ва масъулият талаб қиладиган фидойиликдир. Биз ҳар бир сўз эгасига бутун жамият номидан сўзлаётган шахс сифатида қараймиз ва сизнинг эркин, ҳақиқатпарвар позициянгизни адолатни қарор топтиришдаги энг муҳим таянчимиз, деб биламиз. “Адолат” социал-демократик партияси сўз эркинлигини демократик қадрият ва фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори сифатида қадрлайди. Биз журналист овозини давлат ва жамият ўртасидаги адолат мезонини ифода этувчи муҳим ижтимоий механизм, деб биламиз. Чунки ҳақиқатни очиқ айтиш, муаммоларни яширмасдан муҳокама қилиш — бугунги очиқ жамиятнинг асосий талабидир. Шубҳасиз, сўнгги йилларда юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВ фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Эндиликда журналистлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги муносабатни янги, яъни ҳақиқий стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқишни зарур, деб ҳисоблаймиз. Зотан, бугунги дунё ахборот кураши майдонига айланган бир пайтда, ахборот хуружлари ва тенгсизлигидан аҳолимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бизнинг устувор вазифамиздир. Шу мақсадда “Адолат” партияси мамлакатимизда ахборот сиёсатини ривожлантириш, жумладан, журналистлар хавфсизлигини кафолатлаш, уларнинг ахборот олиш эркинлигини таъминлаш, давлат идоралари фаолиятида “Очиқ эшиклар сиёсати”ни мустаҳкамлаш, блогер ва фрилансерларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш ҳамда маҳаллий ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифларни илгари сурмоқда ва бу йўлдаги барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Қадрли ижодкорлар! Барчангизни яна бир бор касб байрамингиз билан табриклаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, ижодий парвозлар, қаламингизга ўткирлик, сўзингизга эса куч-қудрат тилаймиз. Биз сизларни эшитишга, қўллаб-қувватлашга ва доимий ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёрмиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube