TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2259

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры665Количество просмотров
Опубликован6 июл.06.07.2025, 05:46
Содержимое поста

Содержимое

#Ҳамкорлик #Меморандум Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена маданиятини ошириш бўйича ҳамкорлик Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида партия ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, Сиёсий Кенгаш аъзолари, партия Марказий аппарати ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ОАВлар вакиллари иштирок этишди. Мазкур меморандум доирасида томонлар аҳолининг санитария-гигиена маданиятини ошириш, хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи, маънавий ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилади. Шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида конференция, семинар-тренинг ва давра суҳбатларини ташкил этиш, тиббиёт ходимлари орасида сиёсий фаоллик бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олишга оид тадбирларни ўтказиш ҳамда соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Тадбирни очиб берган партия раиси Робахон Маҳмудова соғлиқни сақлаш соҳаси ҳар қандай жамият тараққиётининг асоси эканини қайд этди. «Адолат» партияси Сайловолди дастурида тиббиёт соҳасида адолатни таъминлаш, малакали кадрларни қўллаб-қувватлаш, рақамли тиббиётни жорий этиш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва санитария назоратини кучайтириш устувор вазифа эканлигини таъкидлади. — “Биз тиббиёт соҳасини сиёсий баҳс объекти эмас, балки умуммиллий манфаат деб биламиз. Соғлом жамиятни барпо этишда тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш – партиямизнинг доимий устувор йўналишларидан биридир”, — деди партия етакчиси. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Баходир Юсупалиев аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларини такомиллаштириш заруриятига алоҳида урғу берди. Шунингдек, ҳамкорлик меморандуми икки томон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди. — “Бизнинг асосий вазифамиз — аҳолига сифатли тиббий хизматни ўз вақтида кўрсатиш ҳамда жамоат саломатлигини мустаҳкамлашдир. «Адолат» социал-демократик партияси билан ҳамкорликда бу йўналишда янги имкониятларга йўл очилади”, — деди қўмита раиси. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми мамлакатда аҳоли саломатлигини сақлаш, санитария-гигиена маданиятини яхшилаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда янги имкониятлар яратади. Бу ҳамкорлик, жамиятнинг барқарор ривожи ва соғлом келажаги йўлида муҳим қадам саналади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube