TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2275

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,780Количество просмотров
Опубликован11 июл.11.07.2025, 12:47
Содержимое поста

Содержимое

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Ёшлар таътили “бўш вақт” эмас, “фойдали вақт” бўлиши керак Жорий йил 15 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар таътилини мазмунли ташкил этиш, уларнинг бўш вақтини самарали йўналтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу стратегик ташаббус – “Долзарб 90 кун” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ишчи гуруҳимизнинг галдаги манзили — Зарбдор тумани “Лалмикор” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактаби бўлди. Таъкидлаш жоизки, баҳаво табиат бағрида жойлашган мазкур мактабга кириб борарканмиз, бу ердаги саришталик, мактаб раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги дўстона муҳит, фаолиятдаги юқори натижадорлик эътиборимизни тортди. Ўқувчи-ёшлар ўз уйига яқин, дарахтлар салқинида устозлари бағрида интеллектуал ўйинлар, ижодий ва жисмоний фаолият турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. Суҳбатда “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қизлар академияси”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Рақамли авлод” онлайн лойиҳалари ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотгани, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда катта самара бераётгани алоҳида қайд этилди. Атхам Аҳмедов раҳбарлигида таълим сифати, тарбия ва таътилдаги фаолият ўртасидаги мутаносиблик самарали йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мазкур даргоҳда 306 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўтган ўқув йилида 16 нафар битирувчидан 12 нафари олий таълим муассасаларига кирган, қолган 4 нафари эса маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига жалб этилган ҳолда 100 фоизлик бандлик таъминланган. Бу — таълим ва меҳнат бозори интеграциясининг маҳаллий даражада самарали ечим топаётганини кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 7 нафар битирувчининг 4 нафарида халқаро ва миллий даражадаги сертификатлар мавжуд. Бу уларнинг нафақат билим, балки замонавий рақобатбардош кўникмаларни пухта ўзлаштираётганини англатади. Демак, мактаб нафақат мактабгача ва умумий таълим вазифасини бажараяпти, балки ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича амалий натижаларга ҳам эришмоқда. Мактабда жами 31 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. Уларнинг 5 нафари олий тоифали, 7 нафари биринчи, 2 нафари иккинчи тоифали бўлиб, қолган 17 нафар педагог — мутахассис тоифасида. Бу эса ўқитувчилар салоҳиятининг сифатли ва барқарор шаклланганидан дарак беради. Шунингдек, “Долзарб 90 кун” дастурида 270 нафар ёш, яъни умумий ўқувчилар сонининг 80 фоизи ҳамда 24 нафар ўқитувчи иштирок этмоқда. Бу рақамлар таътилни фойдали ва мазмунли ташкил этишда мактабнинг ташкилий салоҳияти юқори эканини кўрсатади. Шу билан бирга, мактабнинг спорт соҳасидаги ютуқлари ҳам диққатга сазовор. Ўқувчилар республика миқёсидаги турли мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида мактаб яқинда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олди ва мазкур маблағ асосида замонавий мини-футбол майдончаси қуриб, ишга туширди. Дарҳақиқат, ёзги таътил ёшлар ҳаётида муҳим давр ҳисобланади. Яъни, уларни бу вақтда салбий муҳит таъсиридан асраш — жамият олдидаги муҳим вазифадир. Шунинг учун Президентимиз таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларга ёшлар учун таътилни нафақат дам олиш, балки ривожланиш, қизиқишга йўналиш, қобилиятни рўёбга чиқариш имконияти сифатида ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган. Шу нуқтаи назардан, партия таълим муассасалари, маҳаллий ижро органлари ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Танишув мобайнида ушбу ташаббуснинг амалий ижроси доимий мониторинг қилиниши, натижаларга кўра қонунчилик даражасида таклифлар тайёрланиши маълум қилинди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram