TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2289

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры810Количество просмотров
Опубликован12 июл.12.07.2025, 11:24
Содержимое поста

Содержимое

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Ёшлар ва ислоҳот Мамлакатимизда ёшлар имкониятларини кенгайтириш, уларни давлат ва жамият бошқарувига жалб этиш, маънавий, интеллектуал, иқтисодий жиҳатдан ўсишини рағбатлантириш бугунги ислоҳотлар марказидаги вазифалар биридир. Шу нуқтаи назардан, ўрганишларимиз доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлимидаги партиямиз бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишиб, ҳудуддаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказдик. Вилоят марказида яшовчи 40 мингдан ортиқ жиззахлик ёшларни давлатимиз раҳбарининг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва эътиборидан баҳраманд қилишдек масъулиятли вазифа — партиямизнинг изланувчан ва тиришқоқ ёшларидан бири, Ёшлар парламенти аъзоси Фарзона Адиловага топширилган. Фарзона фаоллиги, ташаббускорлиги билан нафақат шаҳар ёшлари, балки республика миқёсида ҳам муносиб эътирофларга сазовор бўлиб келмоқда. Фикримни Ёшлар куни муносабати билан эълон қилинган Президент Фармонига мувофиқ, Адилова Фарзона Алишер қизининг “Келажак бунёдкори” медалига сазовор бўлгани ҳам тасдиқлайди. Бу нафақат шахсий ютуқ, балки Жиззахда ёшлар сиёсати қандай асосга қурилгани, умидли, ташаббускор кадрлар шаклланаётганининг амалий тасдиғидир. Шаҳар бўлимида партиямизнинг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар маҳалла ёшлар етакчиларини ўз сафида бирлаштирган. Бу сиёсий камолот, уларнинг ўз жамоаларида фаолликни ошириш, манзилли ишлашни такомиллаштиришда асосий роль ўйнайди. Масалан, 423 нафар ёш "оталиқ" тизимига асосан ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларига бириктирилган. Бунда жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган, ноқулай ижтимоий вазиятдаги ёшлар билан бевосита ишлаш механизмлари шаклланган. Шунингдек, йил бошида ўтказилган таҳлилда 258 нафар "оғир тоифа"даги ёшлар аниқланган ва улар 17 та идора раҳбарларига бириктирилган. Ушбу манзилли ёндашув натижасида уларнинг 81 фоизи — 220 нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Бу ишонч ва институционал тизим натижасидир. Айни пайтда ёшлар таътилда эканини инобатга олсак, уларнинг фаоллиги бўш вақтини қандай ўтказиши билан ҳам чамбарчас боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Жиззах шаҳрида бу йўналишда иқтидорли ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва спорт орқали тарбиялаш воситасига айланган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирлари, футбол ва волейбол мусобақалари орқали жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган спорт машғулотлари ташкил этилмоқда. Учрашувда шаҳар етакчилари “Антикоррупция волонтёрлари” лойиҳаси ҳақида маълумот берганида, унинг коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда бир қанча ўзига хосликларга эга экани эътиборимизни тортди. Биз, партиямиз ҳамиша ёшларнинг таклифларига очиқлиги ва уларга амалий қўллаб-қувватлаш тамойили асосида ёндашишини маълум қилдик. Шунингдек, жорий йил давомида амалга оширилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!”, "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги", "Одам савдосига қарши курашиш ойлиги" ҳақида маълумот бердик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram