TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2309

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,650Количество просмотров
Опубликован13 июл.13.07.2025, 10:46
Содержимое поста

Содержимое

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Конституцион билимлар — фаол фуқаролик пойдевори: Жиззахда “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда Фуқаролик жамиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш — бугунги давлатимиз сиёсатида устувор вазифалардан бирига айланди. Бу йўлда қонун устуворлиги ва Конституция билимларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки инсон қадри, қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари юксак бўлса, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ошади, қонунларга ҳурмати ва ижтимоий фаоллиги кучаяди. Бу ўз навбатида, жамият тараққиётида асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Айни шу мақсадда Жиззах шаҳридаги марказий ҳудуд — шаҳар ҳокимлиги яқинида “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан фуқаролар ҳуқуқий онгини юксалтириш, Конституция ва қонунлар мазмун-моҳиятини содда, интерактив тарзда етказишга қаратилган ҳамда инновацион ғояга асосланган илғор фуқаролик платформаси — “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда. Ишчи гуруҳимиз билан ўрганишларимиз доирасида лойиҳанинг дастлабки қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдик. Эътиборга молик жиҳат шундаки, ушбу лойиҳа партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан бири – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун устуворлиги тамойилларини жамиятда қарор топтириш мақсадида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Хусусан, дастурда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) марказларида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган "Конституция хиёбонлари"ни барпо этиш” таклиф қилинган. Жиззах вилояти ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этишда биринчи бўлиб амалий қадам ташлаган ҳудуд сифатида ўрнак бўлмоқда. Мазкур лойиҳа партия вилоят Кенгаши, “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Конституция — инсон ҳуқуқлари кафолати” деб номланган ташаббус доирасида амалга оширилмоқда. Қурилаётган майдон дунёқараши, ижтимоий ҳолати, ёши, касбидан қатъи назар, барча тоифа фуқаролар учун бирдек очиқ бўлади. Айниқса, яқин атрофда фаолият юритувчи шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ва устозлари, атрофдаги маҳаллаларда яшаётган ёки қурилаётган кўп қаватли уйлардан кўчиб келаётган аҳоли бу ерга маданий ҳордиқ олиш, шу билан бирга ҳуқуқий билим олиш учун мунтазам ташриф буюради. Майдонда декоратив дарахтлар, фавворалар, бетакрор композициялар, турли ҳажмдаги ҳуқуқий кўргазма паннолари билан бирга, QR-кодлар орқали Конституциянинг моддалари, аудиокитоб бандлари билан танишиш имкони яратилади. Дарҳақиқат, бу каби лойиҳалар нафақат ҳуқуқий маданиятни оширади, балки жамиятда ижтимоий шерикчилик, маънавий муҳитнинг соғломлашуви, маҳаллалардаги фуқаролик фаоллиги, айниқса, ёшлар ўртасида фуқаролик жавобгарлигининг шаклланишига хизмат қилади. Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида якунланиши, ахборот технологиялари билан бойитиш, таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорликда фойдаланиш бўйича ўз фикрларимизни билдирдик. Шунингдек, сентябрь ойида майдонча расман фойдаланишга топшириладиган очилиш маросимида иштирок этиб, бунёд бўлган ҳуқуқий баркамолликни кенг ёритишни мақсад қилдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram