TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2321

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,710Количество просмотров
Опубликован18 июл.18.07.2025, 06:28
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ барпо этишда мақсадларимиз муштарак Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Юртимизни янада ривожлантириш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, халқимизга муносиб турмуш шароитлари яратиш, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан бораётган мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 34 йиллик айёмини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида нишонлаётганида ҳам рамзий ифода бор. Аввало, мазкур ҳужжатда белгиланган чора-тадбирлар – миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг эзгу орзу-умидларини қўллаб-қувватлайдиган, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган муҳим асосдир. Энг улуғ, энг азиз байрамни нишонлаш концепцияси ҳам бугунги кун талабларига тўла жавоб берувчи, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларини ифода этувчи жиҳатларни қамраб олган. Байрам тадбирларида мамлакатимиз иқтисодиёти шиддат билан ўсиб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажми тарихда эришилмаган даражага кўтарилиб бораётгани, “яшил” ва инновацион иқтисодиётга ўтиш, муқобил энергия манбаларини яратиш бўйича улкан дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратиш, Ўзбекистон тобора инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари улуғланадиган ижтимоий давлатга айланиб бораётгани, бандликни таъминлаш, замонавий иш ўринларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари катта ижобий натижалар бераётганини халқимиз орасида тарғиб қилиш белгиланди. Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳалари ривожига катта эътибор берилаётгани, олимпия ва паралимпия мусобақалари, жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз мисли кўрилмаган натижалар қайд этаётгани мустақиллигимиз берган имконият, қолаверса, кейинги 8 йиллик ислоҳотлар самарасидир. Ўрни келганда эришилаётган натижалар, ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида ҳам кўриб, ҳис қилаётганини қайд этиш жоиз. Биргина мактаб­гача таълим тизимидаги ислоҳотлар сабаб фарзандларимизнинг тарбия муассасаларига қамрови 77 фоизгача етди. Ваҳоланки, 2017 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Худди шундай шаҳар ва қишлоқларимиз жадал суръатлар билан обод бўлиб бораётгани, “Янги Ўзбекистон” уй-жой мавзеларининг барпо этилиши, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида улкан ишлар амалга оширилаётгани аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда ижтимоий адолатни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидир. 🔴 Қайд этиш жоизки, Президент қарорида акс этган ушбу жиҳатлар “Адолат” СДП Сайловолди дастури тамойиллари билан ҳамоҳанг. Яъни, биз учун адолатли жамиятда инсон қадри, ижтимоий тенг­лик ва ҳуқуқий ҳимоя энг олий қадриятлардан саналади. Биз фуқароларнинг манфаатлари йўлида ҳалол ва халқпарвар сиёсат олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Қолаверса, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан мазкур йўналишда ҳам ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз, мақсадларимиз бор. Президент қарорида белгиланганидек, мустақиллик байрамини маҳаллаларда, мактаб ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоа­ларида мазмунан бой, миллий ғурур ва ифтихор уйғотадиган руҳда ташкил этиш айнан шу эзгу тамойилларга уйғун ҳаракат ҳисобланади. “Адолат” партияси мазкур жараёнда ўзининг барча маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, фаоллари ва интеллектуал салоҳиятини сафарбар этган ҳолда иштирок этади. Биз учун мустақиллигимизнинг ҳар бир йили – халқимиз ютуғи, келажагимиз пойдеворидир. Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, жамиятда адолат ва ижтимоий тенгликни қарор топтириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Байрам арафасида барча юртдошларимизни мус­тақиллигимиз ғоясини чуқур англашга, уни асраб-авайлашга, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга чорлаймиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram