TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2322

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,420Количество просмотров
Опубликован22 июл.22.07.2025, 09:34
Содержимое поста

Содержимое

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ялпи мажлисда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ва жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдик. Маҳаллалардаги муҳит хавфсиз, барқарор бўлса, жамиятда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суради. Минглаб инсонлар, минглаб тақдирлар туташган жойда баъзан қонунга зид ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар учраб туради, афсуски. Бир қарашда “майда” ҳуқуқбузарликдек кўринадиган айрим қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида бартараф қилиш ва назорат қилиш маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қиладиган ички ишлар органлари профилактика бош инспектори зиммасига юклатилган. Умуман олганда, нисбатан янги тизим — ижтимоий профилактика тизими вакилларига қандай ҳуқуқ, ваколат ва мажбуриятлар берилиши қонун даражасида белгиланиши керак эди. Бугун биз, депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасида айнан шу мазмундаги ўзгартириш ва қўшимчалар ўз аксини топди. Хусусан, қонун лойиҳаси билан қуйидагиларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ваколати берилди: ички ишлар органларининг бош профилактика инспектори ва профилактика кичик инспекторлари; жамоат тартибини сақлаш хизмати ҳамда патруль-пост хизматини ташкил этиш тармоқларининг мансабдор шахслари. Шу билан бирга, ички ишлар органларининг патруль-пост ходимларига пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда уларнинг ҳуқуқбузарликларига нисбатан тегишли баённомаларни тузиш, қарор қабул қилиш ваколатлари берилмоқда. Умуман олганда, фракциямиз аъзолари жамиятда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суришига, қонун устуворлиги таъминланишига хизмат қиладиган қонун лойиҳасини маъқуллаб, овоз беришди. Мазкур қонун қабул қилиниб, кучга кирса, аҳолининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан ўз вақтида жазо муқаррарлиги таъминланиши борасида олиб борилаётган ишларимиз янада юқори кўтарилади, деб умид қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram