TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2345

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,180Количество просмотров
Опубликован29 июл.29.07.2025, 12:40
Содержимое поста

Содержимое

#Меҳнат_ярмаркаси МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ АДОЛАТ ВА ИМКОНИЯТ: пойтахтда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди Маълумки, аҳоли, айниқса, ёшларнинг муносиб иш ўринлари билан таъминланиши нафақат иқтисодий барқарорлик, балки ижтимоий осойишталик, ҳуқуқбузарликлар ва одам савдоси каби иллатларнинг олдини олишда ҳам муҳим омил ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари фуқаролар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини тартибга солиш ҳамда ишсизликка қарши изчил ва тизимли иш олиб боришмоқда. “Одам савдосига қарши курашиш” ойлиги доирасида партиямизнинг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”ни ишсиз фуқароларни доимий меҳнатга жалб этиш орқали жамият тараққиётига ҳисса қўшишини таъминловчи муҳим амалий ташаббус сифатида баҳолашимиз мумкин. Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган ярмаркада Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 140 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлари, йирик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида зарур маълумотлар тақдим этилди. Жарёнда фуқаролар бўш иш ўринлари бўйича таклиф ва талаб билан танишиш, тўғридан-тўғри иш берувчилар билан мулоқот қилиш, ҳужжатларини топшириш, саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлишди. Тадбирда иштирок этар эканмиз, аҳоли ўртасида меҳнат ҳуқуқлари, хавфсиз миграция, одам савдосининг белгилари ва ундан ҳимоя механизмлари бўйича ҳуқуқий тарғибот ишларини ҳам олиб бордик. Айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида ишончли маълумот тарқатиш, ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдик. 🔴 Партиямиз ўз Сайловолди дастурида аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва улар учун барқарор даромад манбаини яратиш орқали ижтимоий фаровонликка эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олган. Шундан келиб чиқиб, меҳнат бозорида тенг имкониятларни таъминлаш, аҳоли бандлигини кенгайтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни ҳамкор ташкилотлар билан бундан кейин ҳам изчил давом эттиришга келишиб олдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram