Содержимое
🔴Бугун партиямиз фаоллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ билан Навоий вилоятига йўл олдик. Сафаримизнинг асосий мақсади – мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳудуддаги амалий ижроси билан танишиш. Биз учун энг муҳими – одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш, халқ манфаатлари йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг аҳоли турмушида ижобий акс этаётганини кўришдир. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш каби масалалар ҳам диққатимиз марказида бўлади. Айниқса, шифокорлар билан учрашиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фертиль ёшидаги аёллар саломатлиги каби нозик масалаларни чуқур ўрганишни режалаштирганмиз. Янги Ўзбекистонни барпо этишда Навоий тажрибаси, ҳудуд аҳлининг таклифлари биз учун жуда қадрли. Умид қиламизки, ташрифимиз самарали ва фойдали бўлади. Кун тартибимиз тиғиз бўлишига қарамай, тафсилотларни улашиб боришга ҳаракат қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram