Содержимое
Қудратли саноат халқ фаровонлиги учун хизмат қилмоқда Хизмат сафари давомида “Навоийазот” АЖ бошқаруви раиси Фарруҳ Самадов билан суҳбатлашдик. Зеро, саноат мамлакат иқтисодиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилади. Ушбу жараёнда атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги ҳам эътиборда бўлиши лозим. Куни кеча Президентимиз бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат етиштириш, кимёвий ўғитлардан меъёрида фойдаланиш ва экологик назоратни кучайтириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилганди. Демак, биз барча саноат лойиҳаларини экологик талабларга тўла мослаштиришга қатъий ёндашишимиз керак. Қайд этилишича, 450 гектар майдонни эгаллаган саноат ҳудуди ситуацион марказ орқали тўлиқ назорат қилинади. Бу орқали корхонада юзага келиши мумкин бўлган саноат, экологик, техноген фавқулодда ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш имкони яратилган. — Бундан ташқари, махсус экология бошқармаси, фавқулодда вазиятлар гуруҳи, техник-хавфсизлик ходимлари кун-у, тун иш олиб боради, — деди жамият бошқаруви раиси Фарруҳ Самадов биз билан суҳбатда. — Корхонамизни 2030 йилгача тўлиқ модернизация қилиш мақсад қилиняпти. Ушбу жараёнда, аввало, “яшил иқтисодиёт” тамойиллари, энергия тежамкорлик ва иқтисодий самарадорлик диққат марказимизда бўлади. Бу борада Швейцариянинг илғор компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. “Навоий азот” АЖ томонидан нафақат корхона ҳудуди, балки ёндош аҳоли яшаш масканларида ҳам ҳаво таркибини мунтазам назорат қилиш ускуналари ўрнатилаётганини ижобий баҳоладик ҳамда ушбу амалий ишларни халққа жонли етказиш, фаоллар, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари учун прес-тур ўтказишни тавсия қилдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram