TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2366

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры557Количество просмотров
Опубликован31 июл.31.07.2025, 17:11
Содержимое поста

Содержимое

Ўз жамоасининг равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган инсон эътирофга лойиқдир. Бу, ўз навбатида, жамиятда ижтимоий адолат қарор топаётганининг ёрқин кўриниши ҳисобланади. Зеро, ходимнинг ҳуқуқи ҳимояланган, саломатлиги мустаҳкамланган ва меҳнати қадрланган жамиятгина барқарор ривожлана олади. ⚖️ Шу маънода, “Адолат” СДП ўз дастурида меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида аҳамият қаратади. Партия ишчи гуруҳининг “Навоийазот” акциядорлик жамиятидаги ўрганишлари давомида айнан шу йўналишдаги ишларга гувоҳ бўлдик. Айниқса, корхона ходимлари саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилаётган кўп тармоқли даволаш-профилактика маркази фаолияти эътиборимизни тортди. Муассасада 180 нафарга яқин малакали ходимлар фаолият юритади, уларнинг асосий вазифаси ходимларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш чора-тадбирларини тизимли амалга оширишдан иборат. Марказ таркибида 50 ўринли жарроҳлик бўлими, кунига 400 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга поликлиника мавжуд. Эътиборлиси, бу ерда нафақат корхонанинг ҳозирги ходимлари, балки узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар ҳам тиббий хизматдан бепул фойдаланиш имконига эга. Бундан ташқари, завод ҳудудида 7 та соғломлаштириш шохобчасининг мавжудлиги фавқулодда ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни тезкор кўрсатиш имконини беради. Буларнинг барчаси корхона нафақат ишлаб чиқариш қудратига, балки инсон омилига ҳам юксак масъулият билан ёндашишидан далолатдир. Мухтасар айтганда, мамлакатимиздаги ҳар бир йирик корхона ўз ходимларининг нафақат меҳнат шароитини, балки ижтимоий ҳимояси ва саломатлигини ҳам биринчи ўринга қўйиши зарур. Бу орқали биз нафақат самарали ишлаб чиқаришга, балки инсон қадри устувор бўлган жамиятни барпо этишга ҳам эришамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram