Содержимое
Металлургия саноати кўпчиликнинг тасаввурида фақат эркаклар меҳнат қиладиган соҳадек гавдаланади. Бугун Навоий кон-металлургия комбинатининг машинасозлик заводида бўлиб, бу фикрнинг нақадар янглиш эканига яна бир бор амин бўлдим. 🔍Жанубий Корея технологиялари асосида 21 миллион долларга модернизация қилинган бу цехда 15 минг хил маҳсулот тайёрланишининг ўзи унинг улкан салоҳиятидан далолат беради. ⁉️ Аммо мени энг кўп ҳайратга солган ва қалбимга ифтихор бағишлаган нарса – цехнинг “юраги” саналган 100 тонналик кранни Дилфуза Нормуродова исмли оддий ўзбек қизи моҳирлик билан бошқараётгани бўлди. Дилфуза каби бу ерда меҳнат қилаётган 800 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз ўзларининг матонати ва иродаси билан “ўзбек аёли уддалай олмайдиган ишнинг ўзи йўқ” деган ҳақиқатни ҳар лаҳзада исботламоқдалар. 🔴 Завод ишчилари билан ўтган самимий мулоқотимиз давомида бир гуруҳ ана шундай фидойи ходимларнинг партиямиз сафига қўшилиш истагини билдиргани бизга янада куч бағишлади. Бундай азму шижоатли, билимли ва меҳнаткаш аёл-қизларимиз бор экан, Янги Ўзбекистоннинг келажаги, шубҳасиз, буюк бўлади! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram