Содержимое
#Табрик 🚋ҚАДРЛИ ТЕМИРЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ! Аввало, мамлакат иқтисодий қудрати ва жамият фаровонлиги йўлида ҳал қилувчи хизматни сидқидилдан амалга ошираётган сиз, азиз соҳа вакилларини касб байрамингиз — Темирйўл транспорти тизими ходимлари куни муносабати билан муборакбод этиб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллашдан бахтиёрман. Албатта, темирйўллар ҳар қайси давлатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамловчи, ҳудудлар ўртасида узлуксиз алоқа ўрнатувчи ва халқлар ўртасида яқинлик ҳиссини кучайтирувчи асосий инфратузилмадир. Шунингдек, глобал савдо йўлакларини боғловчи асосий омил сифатида баҳоланади. Бугунги кунда юртимизда темирйўл тармоғи орқали юк ташиш ҳажми изчил ўсиб, йўловчилар оқими кенгаймоқда. Янги йўналишлар, юқори тезликдаги поездлар ҳаракати, замонавий вокзаллар ва логистика марказлари эса соҳа ходимларининг изланиши ва фидокорона меҳнати самараси эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, қисқа муддатда 3 минг 800 километрдан зиёд темирйўл электрлаштирилиши, “Бухоро – Урганч – Хива” темирйўлининг қуриб битказилиши, локомотив паркларининг замонавий техника билан янгиланиши — юртимизда темирйўл соҳасига қаратилган давлат сиёсати ва амалий ишлар кўламининг яққол ифодасидир. 🔴 “Адолат” СДП транспорт соҳасини миллий иқтисодиёт ривожининг устувор йўналиши сифатида баҳолайди. Шу боис, темирйўл инфратузилмасини янгилаш, хизмат сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва минтақаларнинг уйғун тараққиёти учун зарур қонунчилик ташаббусларини илгари суришда фаол иштирок этади. Қадрли темирйўлчилар! Сизларнинг машаққатли ва ўз навбатида шарафли меҳнатингиз, касбга садоқатингиз ва юрт равнақи йўлидаги улкан ҳиссангизни эътироф этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик ва барака, меҳнат фаолиятингизда муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram