TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2386

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры392Количество просмотров
Опубликован8 авг.08.08.2025, 13:24
Содержимое поста

Содержимое

🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫 ЎзДЖТУ, “Адолат” СДП ва Ўзбекистон Поло федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ⚖️ Бугун Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Поло Федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 📌Мазкур меморандум спорт, хусусан поло спортини ривожлантириш, аҳолининг мазкур спорт турига қизиқишини ошириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тузилди. ⏩ Ҳамкорлик доирасида спорт мусобақалари, семинар-тренинглар ва ёшлар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. 🌐 Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Ўзбекистон Поло федерацияси раиси Азиз Рустамбаев ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Валижон Садиев иштирок этди ва меморандумга имзо чекди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 🔴Расмий саҳифаларимиз