Содержимое
🤝🌏👨🏫👩🏫 Поло: Гендер тенглик ва демократик тамойилларни тараннум этувчи спорт тури ⚖️ “Адолат” СДП ўзининг дастурий мақсадларида хотин-қизлар ва ёшларнинг соғлом бўлиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратишни илгари суриб келади. 📌 Ғоя ва мақсадларни тўлақонли рўёбга чиқаришда манфаатдор ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар, спорт федерациялари билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. Бугун ана шундай хайрли ташаббусларнинг навбатдагиси рўёбга чиқди – Поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан уч томонлама англашув меморандуми имзоланди. Қайд этиш жоизки, юртимизда спортнинг ноанъанавий турлари ҳам тобора ривожланмоқда. Бу мамлакатимизда спорт соҳаси янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Поло от спортини ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин. 📄Таъкидлаш керакки, 2021 йил 5 август куни қабул қилинган Президент қарори билан “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури” тасдиқланганди. Ўтган қисқа фурсатда мамлакатимизда поло спорти жамоатчилиги юзага келди. Федерация тузилиб, аёллар ва эркаклар лигаси ташкил қилинди. Бугун республика бўйлаб 2 мингдан ортиқ поло спорт секцияси ишлаб турибди. Тадбир аввалида партия Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқиб, ёшларимиз турли спорт йўналишларида тарихий натижаларга эришаётгани, бунда хотин-қизлар улуши ҳам ортиб бораётганига эътибор қаратди. Поло спортининг илк илдизлари минг йиллар аввал Марказий Осиё ҳудудида шакллангани, темурий ва бобурийлар саройида маликалар чавгон бўйича мусобақалашгани таъкидланди. – Шу жиҳатдан бу спорт тури биз учун бегона эмас, – деди Робахон Махмудова. – Ўзбек қизлари поло билан шуғулланиб, юқори натижаларга эришиб келаётгани ҳам уларнинг қонида от спортига рағбат, меҳр борлигидан далолатдир. Биз бу рағбатни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрмиз. Шунингдек, тадбирда Поло федерацияси раиси Азиз Рустамбоев, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори Валижон Саъдиев, Аёллар поло лигаси раҳбари, партиямиз фаоли Озода Парпибаева, “Бибихоним” аёллар клуби капитани Шаҳноза Шарипова сўзга чиқди. ⏩Эътиборлиси, Поло спорти моҳиятига кўра, инсон ва табиат уйғунлигини намоён этади. Бошқа спорт турларидан фарқли равишда бир жамоада йигитлар ва қизлар аралаш ўйнаши мумкинлиги, ёш танламаслиги унинг қоидалари демократик ва гендер тенгликка асосланган партиямиз ғоялари билан уйғунлигини кўрсатади. 🌐Тадбир сўнггида келгуси ҳамкорлик қадамлари белгиланган меморандум имзоланди. 🔴Расмий саҳифаларимиз