Содержимое
🟦🟦🟦 БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ БУНЁДКОРЛАР! Бугун юртимизда кечаётган улкан бунёдкорлик ишлари, қайта қуриш ва янгидан барпо этиш жараёнлари фақат шаҳарларимиз қиёфасини эмас, балки халқимизнинг турмуш маданияти, ҳаёт сифати ва имкониятларини ҳам тубдан янгилаётганини англаш қийин эмас. Қайси ҳудудга йўл олмайлик, янги уй-жойлар, обод кўчалар, замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари ва маданият масканлари барпо этилаётгани, юртимизнинг шаҳарсозлик қиёфасига мутлақо янги нафас бағишлаётганини кўриб, ғурурланамиз. Бу юксалишнинг замирида эса сиз, азиз меъморлар, муҳандислар, лойиҳачилар, пудрат ташкилотлари ва минглаб фидойи ишчиларнинг ҳалол меҳнати, касбга садоқати ва юртга муҳаббати мужассам. 📌 Тан олиш керак, сўнгги йилларда мазкур соҳа миллий тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Масалан, биргина 2016 йилда қурилиш ишлари ҳажми 30 триллион сўмни ташкил этган бўлса, ўтган 2024 йилда бу кўрсаткич қарийб 234 триллион сўмга етди. Бу эса нафақат иқтисодий салоҳият, балки давлат сиёсатининг узоқни кўзлаган, инсон манфаатларига қаратилган моҳиятини ҳам ифода этади. ⏩“Янги Ўзбекистон” массивларидаги кенг кўламли қурилишлар, “Янги Тошкент” лойиҳаси, замонавий дизайн ва илғор технологиялар асосида барпо этилаётган маданият, таълим ва тиббиёт муассасалари, шу билан бирга, соҳадаги рақамлаштириш жараёнлари, “Шаффоф қурилиш” тизими, тендер платформалари ва “эскроу” амалиёти соҳа фаолиятида очиқлик, самарадорлик ва сифатнинг янги мезонларини жорий этилгани — барча-барчаси халқимиз янгича ҳаёт тарзига қадам қўяётгани, тараққиёт сари интилаётганининг ёрқин далилидир. 🔴 Кези келганда айтиш керак, “Адолат” СДП халқ фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва келажак авлод учун мустаҳкам пойдевор деб биладиган мазкур соҳада уй-жой инфратузилмасини кенгайтириш, шаҳарсозликда халқаро стандартлар ва “яшил энергия” талабларини жорий этиш, қурилиш хавфсизлиги ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича қонунчилик ташаббусларини илгари суришни мақсад қилган. Муҳтарам соҳа фидойилари! Ҳар бир барпо этилган замонавий уй — бир оила учун хавфсиз ва фаровон ҳаёт маскани, ҳар бир қурилган мактаб — фарзандларимизнинг порлоқ келажаги, ҳар бир ишга тушган янги фабрика юрт иқтисодиётини ривожлантирувчи восита эканини инобатга олсак, юрт тараққиётига камарбаста бўлаётган сиз, азизларни ҳар қанча эътироф этса арзийди. Барчангизни байрам билан қутлаб, сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик, шарафли меҳнатингизда янгидан-янги зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram