Содержимое
Миллий спортимиз тарихида янги саҳифа Мамлакатимиз спорти тарихидаги улкан лойиҳалардан бири – Олимпия шаҳарчаси қад ростлади. Тошкент шаҳрида барпо этилган муҳташам мажмуанинг қурилиши Президентимиз ташаббуси ва ғояси асосида 2022 йил ноябридан бошланган эди. Шундай йирик комплекснинг қисқа вақт ичида қуриб битказилгани халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти ва спорт соҳасидаги интилишларидан дарак беради. 🔍Мажмуа мураккаб муҳандислик ечимлари асосида, ўзига хос дизайнда барпо этилган велодром, 12 минг ўринли стадион, сув спорти саройи, яккакураш ва жамоавий спорт турлари мажмуаси, шунингдек, 15 та очиқ ўйингоҳдан иборат бўлиб, ёшлар учун улкан имкониятлар яратади. Шаҳарчада нафақат маҳаллий мусобақалар, балки жаҳон чемпионатлари, қитъа биринчиликлари, Олимпия ва Осиё ўйинларига саралаш баҳслари ўтказилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, юртимиз нуфузининг халқаро доираларда янада юксалишига хизмат қилади. “Адолат” СДП Сайловолди дастурида халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш устувор вазифалар сифатида белгиланган. Олимпия шаҳарчаси ана шу эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда қўл келади. Қолаверса, спортни ёшлар тарбиясининг ажралмас қисми сифатида кўрамиз. Зеро, соғлом авлод – бу юрт келажаги, миллат куч-қудрати ва давлат тараққиётининг асосидир. Олимпия шаҳарчаси орқали ёшларимиз замонавий спорт иншоотларида машқ қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва йирик мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, бу мажмуа иқтисодий ва ижтимоий ҳаётимизга ҳам катта ҳисса қўшади. Спорт соҳасида янги иш ўринлари яратилади, халқаро мусобақалар орқали туризм ривожланади. Бу жиҳатлар ҳам бизнинг сайловолди дастуримизда қайд этилган аҳоли бандлигини таъминлаш, янги имкониятлар яратиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари билан ҳамоҳангдир. ⏩ Президентимиз Олимпия шаҳарчасида бўлиб, спортчи ёшлар билан учрашди. “Сизнинг ҳар бир ютуғингиз халқимиз учун ғурур, ёшларимизга куч, далда. Бу ҳаракатларни давом эттириб, болаларни ортингиздан эргаштириб, спортимизни янада юксалтиришингизни тилаймиз”, деди давлатимиз раҳбари спортчи ёшлар билан учрашувда. Шунингдек, мутасаддилар олдига янги вазифалар қўйилди. Хусусан, вилоят марказларида мавжуд енгил атлетика марказларини реконструкция қилиш, велоспортни оммалаштириш, сув спорт турлари бўйича халқаро турнирлардаги натижаларни яхшилаш каби аниқ ташаббуслар илгари сурилди. 🔴Биз, “Адолат” СДП фаоллари спортни ривожлантириш, ёшлар учун янги имкониятлар яратиш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлидаги ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, Олимпия шаҳарчасининг барпо этилиши – бу Ўзбекистоннинг кучли, соғлом ва адолатли жамият қуриш йўлидаги дадил қадамидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram