TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2409

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры459Количество просмотров
Опубликован19 авг.19.08.2025, 10:12
Содержимое поста

Содержимое

🔴Бугунги ялпи мажлисда давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнининг ўрнини қоплаш тартибини ўзида акс эттирган қонунни қабул қилдик ва Сенатга юбордик. ✅ Маълумки, Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эгалиги билан боғлиқ норма мавжуд. Аммо етказилган зарарнинг ўрни қопланиши тартиби ягона қонун ҳужжати билан тартибга солинмаганлиги сабабли мазкур конституциявий норма амалиётга тўлиқ ва бир хил татбиқ этилмай қолинаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Яъни, давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга оширишнинг аниқ механизмлари мавжуд эмас эди. Қолаверса, етказилган мулкий зарарларнинг компенсациясини регресс тартибда ундириш асослари ҳамда тартиби қонунчилик билан белгиланмаган. Бу эса мансабдор шахснинг қарори ёки ҳаракатидан зарар кўрган айрим фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи тўлиқ таъминланишига ҳалал бериб келмоқда. ➡️Бугун биз кўриб чиққан қонун имзоланиб кучга кирадиган бўлса, жисмоний ёки юридик шахсга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармасидан пул шаклида қопланиши таъминланади. ➡️Ундан кейин эса жамғарма ушбу маблағларни айбдор шахсдан, яъни хато ва камчиликка йўл қўйилганлиги исботланган давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида ундириш чораларини кўради. ➡️Албатта, айбдор деб топилган шахсга етказилган зарарнинг ўрнини ундирувчига ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқи ҳам берилади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат органларидаги мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириб, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилишига хизмат қилади, деб умид қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram