Содержимое
🟦🟦🟦 Қадрли тадбиркорлар, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган азиз юртдошлар! Сизларни 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан “Адолат” СДП номидан самимий табриклаймиз. Юртимизда тадбиркорлик фаолияти жамият ҳаётининг мустаҳкам устунига, иқтисодий тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда. Сизларнинг ташаббус ва меҳнатингиз туфайли аҳоли турмуш даражаси ортиб бормоқда. Минглаб янги иш ўринлари яратилиб, маҳсулот ва хизматлар сифати янги босқичга кўтариляпти. Сизлар яратаётган янги иш ўринлари юртдошларимиз муносиб меҳнат ва турмуш шароитларига, даромад манбаига эга бўлиши учун замин яратмоқда. Биз тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш тарафдоримиз. Бундан ташқари, тадбиркорлар сафида юртимизнинг меҳнатсевар, ташаббускор ва ишбилармон хотин-қизлари ҳам тобора кўпайиб бораётгани бизни қувонтиради. Улар тадбиркорлик билан бир қаторда жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам фаол иштирок этишяпти. Шу билан бирга, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг янги ғоя ва ташаббусларини амалиётга жорий этиш ҳам партиямиз дастурида муҳим ўрин тутади. Зеро, ёшларимиз орасидан келажакнинг етакчи ишбилармонлари, халқаро майдонда юртимиз шарафини юксалтирувчи тадбиркорлар етишиб чиқишига ишонамиз. Юрт тараққиётига қўшаётган улкан ҳиссангиз учун самимий миннатдорлик билдирамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик ва бахт, фаолиятингизда эса барқарор муваффақиятлар тилаймиз. Тадбиркорлар куни муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram