TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2412

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,150Количество просмотров
Опубликован20 авг.20.08.2025, 12:11
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Адолатли қонунлар ва очиқ имкониятлар – халқ фаровонлиги учун Мамлакат иқтисодий салоҳиятини ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлаш, аввало, тадбиркорлар кучи ва салоҳиятига боғлиқ. Шу маънода, Президентимизнинг бугун ўтказилган тадбиркорлар билан учрашуви муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда илгари сурилган фикр-мулоҳазалар, вазифалар ва стратегик йўналишларни диққат билан кузатдик. Маълумки, “Адолат“ социал-демократик партиясининг устувор ғоялари – инсон манфаатлари ҳимоя қилинадиган, адолат ва тенглик тамойилларига асосланган демократик жамият қуришдан иборат. Тадбиркор юртдошларимиз эса ўз меҳнати, саъй-ҳаракати билан янги қиймат яратади, иш ўринлари ташкил қилади. Бу халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш, меҳнат қилиб, даромад топишига, бозорларимиз тўкин бўлишига замин яратади. Президентимиз учрашув давомида иқтисодий сиёсатнинг марказида тадбиркор туриши лозимлигини қатъий таъкидлади. Айниқса, “Давлат тадбиркорнинг шериги бўлсин, ортиқча юк эмас” деган фикр бизнинг асосий позициямизга мос келади. Ҳар бир тадбиркор ўзининг меҳнати, инновацион ғояси ва ҳалол фаолияти орқали бозорга чиқиши керак. ⏩Давлатимиз раҳбари кичик бизнес учун қулай муҳит яратиш, солиқ ва божхона тизимини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни йўқотиш, ишбилармонлик муҳитини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш каби янги ташаббусларни илгари сурди. Биз ҳам адолатли қонунлар ва бир хил қоидалар асосида барчага тенг имконият яратиш ғоясини қўллаб-қувватлаймиз. Президентимиз таъкидлаганидек, солиқ юкини енгиллаштириш ва лицензия олиш жараёнларини соддалаштириш – бу нафақат тадбиркорларнинг балки бутун жамиятнинг манфаатига хизмат қилади. “Адолат” СДП ушбу жараёнларда фақат кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчи сифатида ўз масъулиятини ҳис қилади. Президентимиз таклиф қилган ташаббусларни қўллаб-қувватлар эканмиз, қуйидаги амалий таклифларни ҳам илгари сурмоқчимиз: 🔍 Қонун ижодкорлиги жараёнида тадбиркорлар фикрини тинглаш: ҳар бир қонун, ҳар бир қарор амалда ишбилармон инсоннинг кундалик ҳаётига қандай таъсир кўрсатишини эътиборга олиш керак. Бу адолат ва очиқлик тамойилидир. 🔍Солиқ ва молия тизимида рақамлаштиришни тезлаштириш: коррупция ва бюрократияни йўқотишнинг самарали йўли рақамли хизматларни кенг жорий этишдир. 🔍 Ёшлар тадбиркорлигини алоҳида қўллаб-қувватлаш: бугунги кунда мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар. Уларга қўшимча имкониятлар бермасак, эртанги кунда жамиятимиз тараққиёти секинлашиши мумкин. Шунинг учун ёш тадбиркорларнинг ғоя ва ташаббусларини моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозим. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси ўз дастурий ғоялари билан ушбу жараёнларда фаол иштирок этишга, тадбиркорлар манфаатларини қонунчиликда ифодалашга, тенглик ва адолат тамойиллари асосида кенг имкониятлар яратишга интилади. Ишонамизки, давлат ва жамият саъй-ҳаракатлари уйғунлашса, тадбиркорларимизга адолатли ва эркин муҳит яратилса, юртимиз иқтисодиёти янада юксалади, халқимиз турмуш даражаси янада ошади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram