Содержимое
🟦🟦🟦 Адлия вазири, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик шукуҳи кезиб юрган ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи ватандошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланаётгани барчамизга ифтихор бағишламоқда. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан эл-юрт тинчлиги, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари муносиб тақдирланди. Алоҳида таъкидлашни истардикки, мукофотланганлар сафида партиямиз Сиёсий Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Джурабаевич Ташкуловнинг ҳам борлиги ва у кишининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланиши бизга мамнуният бахш этди. Акбар Джурабаевич ўз фаолияти давомида мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоясини кучайтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасидаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида намуна бўлиб келмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ва барча аъзоларимиз номидан фидойи сафдошимиз Акбар Джурабаевич Ташкуловни юксак мукофот билан муборакбод этамиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram