Содержимое
🟦🟦🟦 Рағбат куч беради! Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. 🔴 Қувонарлиси, улар орасида “Адолат” СДП аъзолари ҳам бор. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармонига асосан, партиямизнинг қорақалпоғистонлик фаоли, “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти Айимбетова Гулхатша Аймановна “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Ушбу эътироф устоз-санъаткорнинг узоқ йиллик самарали фаолиятига берилган муносиб баҳодир. Ромитан туманидаги “Тарнаут” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, партиямиздан туман кенгаши депутати Бозоров Миршодбек Шукур ўғлининг “Келажак бунёдкори” медалига сазовор бўлгани эса ёшларимизга давлат раҳбарининг ишончи, меҳр-эътибори тимсолидир. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши номидан ҳар икки сафдошимизни юксак давлат мукофотлари билан самимий табриклаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram