Содержимое
НУРОНИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! Истиқлолимизнинг 34 йиллигини катта ютуқ ва тарихий натижалар билан кутиб олар эканмиз, бу улуғ айём, аввало, ўз меҳнати ва фидойилиги билан бугунги тинч ҳамда фаровон кунларимизга пойдевор қўйган мўътабар отахон-у онахонларимизни эслаш, уларга юксак эҳтиром кўрсатиш учун яна бир имкониятдир. 🔴 “Адолат” СДП ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик узоқ тарихга эга. Зеро, ижтимоий лойиҳа ва акцияларимизда ёши улуғ отахон-у, онахонларнинг иштироки тадбирларимиз сифати, амалий аҳамиятини оширади. Жамғарма фаоллари орасида партиямиз аъзолари сони ҳам кўпчиликни ташкил этиши шундан. Бугун “Нуроний” жамғармасида партия ташаббуси билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Жамғарма бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абусаид Кўчимов, меҳнат фахрийси Қутбиддин Бурҳонов, таниқли ижодкор Зулфия Мўминова ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашган тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Нуронийларимиз жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтириш борасида самарали меҳнат қилиб келишаётгани, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ёшлар тарбиясида муҳимлиги таъкидланди. Ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, меҳнатсеварлиги, жамоатчилик ишларидаги фаоллиги билан юртдошларимизга ўрнак кўрсатаётган бир гуруҳ нуронийлар партиянинг “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбир сўнгида келгуси ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мақсад ва режалар белгилаб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз