TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2453

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры303Количество просмотров
Опубликован26 авг.26.08.2025, 09:10
Содержимое поста

Содержимое

Тиббий хизмат сифати — аҳоли саломатлиги омили 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Фарғона вилоятига сафари кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникаси фаолияти билан танишишдан бошланди. Тиббиёт муассасасида яратилган замонавий шароитлар Янги Ўзбекистоннинг халқ саломатлиги йўлидаги устувор мақсадларининг ёрқин ифодасидир. Сўнгги 8 йилда амалга оширилган ислоҳотлар сабаб кўп тармоқли марказий поликлиника биноси капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага келтирилгани эътиборга молик. Бугунги кунда 400 минг аҳолига тор доирадаги олий тоифали шифокорлар томонидан кенг кўламли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Электрон навбат тизимининг жорий этилиши хизмат сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшгани аҳоли томонидан эътироф этилди. 🔴 Робахон Махмудова Қонунчилик палатаси депутати Манзура Салимова, партиянинг Фарғона вилояти кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ҳамроҳлигида поликлиниканинг замонавий диагностика ускуналари — УЗИ, УТТ, томография, рентген, энцефалография ва холтер-монитор каби жиҳозлар билан таъминланганлик даражасини ўрганди. Шунингдек, аёллар ўртасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш бўйича олиб борилаётган тиббий текширувлар жараёни ҳам кўздан кечирилди. 📌 Поликлиникада аёллар ўртасида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратон касалликларини эрта аниқловчи колоноскопия аппарати мавжуд. Шунингдек, поликлиникада одам папилломаси вируси текширувлари ҳам йўлга қўйилгани ижобий баҳоланди. Ушбу тиббий ускуналар ёрдамида жуда кўплаб касалликларни эрта аниқлаш ва аниқ ташхис қўйиш имкониятлари яратилганлиги шаҳар аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишда қўл келади. Партия етакчиси хизмат сифатини янада ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз