Содержимое
Фарғона тиббиётида ислоҳотлар самараси: Электрон навбат ва замонавий ташхислаш имконияти 🔴Фарғона вилоятига сафаримизни кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникасидан бошладик. Зеро, тиббий хизмат сифати юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончини таъминлаш, уларда ҳаётдан розилик кайфиятини мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади. Ушбу муассасада шифокорлар ва аҳоли учун барча қулайликлар, замонавий шароитлар яратилгани бизни хурсанд қилди. Мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири ҳам тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш орқали халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат. 📌Айниқса, сўнгги 8 йилда амалга оширилган ислоҳотлар сабаб кўп тармоқли марказий поликлиника биноси капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага келтирилгани эътиборимизни тортди. Қарийб 400 минг аҳолига олий тоифали шифокорлар томонидан кенг кўламли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Электрон навбат тизимининг жорий этилиши хизмат сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшгани аҳоли томонидан эътироф этилди. Шунингдек, аёллар ўртасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш бўйича олиб борилаётган тиббий текширувлар жараёни ҳам диққат марказимизда бўлди. Ноёб колоноскопия аппарати мавжудлиги аёллар ўртасида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони хасталикларини эрта аниқлашда қўл келади. Шунингдек, поликлиникада одам папилломаси вируси текширувлари ҳам йўлга қўйилгани ижобий натижадир. Хизмат сифатини янада яхшилаш юзасидан шифокорлар билан фикр алмашдик, уларга ўз таклифларимизни билдирдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram