TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2468

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры445Количество просмотров
Опубликован26 авг.26.08.2025, 15:22
Содержимое поста

Содержимое

“Ёдгорлик” атлас фабрикаси: Малоҳат ва маҳорат маскани Марғилон азалдан ҳунарни санъат даражасига кўтарган қўли гул усталар юрти бўлиб келган. Бу шаҳар хотин-қизлари ақл ва заковатда, ишбилармонликда ҳам маълум ва машҳур. Марғилонлик аёлларда Кумушбибига хос малоҳат, Офтобойимга хос донишмандлик кўзга ташланади. Сафаримиз давомида шундай зебо хотин-қизлар меҳнат қилаётган “Ёдгорлик” атлас фабрикасида бўлдик. Тарихи бир асрга туташган корхонада 100 нафардан ортиқ ходимлар доимий иш билан банд, улар яратаётган маҳсулотлар ўзимиздан ортиб, хорижий бозорларни ҳам забт этаётгани қувонарлидир. Улар билан суҳбат жараёнида амин бўлдикки, фабрика фаолияти UNESCO томонидан эътироф этилгани, аёллар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқлари борасидаги илғор тажрибаси халқаро телеканаллар орқали ёритилгани бежиз эмас экан. Зеро, бу ерда эллик йиллик тажрибага эга Иноятхон Охунова, Сабохон Юсупова, Исохон Иброҳимов каби устозлар ёшларга бош бўлиб, меҳнат қилишяпти. Улар билан сермазмун суҳбат қурдик. Фикр ва таклифларини тингладик. Ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби хайрли ишлар жамиятимизнинг умумий тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram