Содержимое
Ёшларга яратилган ҳар бир имконият – юрт тараққиётига қўшилган ҳисса 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона давлат университетида бўлиб, 8-сонли талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишди. Юртимизда талабалар учун зарур шароитлар яратиш, хусусан, уларни зарур шароитларга эга ётоқхона билан таъминлаш борасида хайрли ишлар амалга ошириляпти. Замонавий талабалар турар жойини барпо этиш бўйича бошланган амалий ишлар Фарғонада ҳам ўз натижасини бераётгани қувонарлидир. Бинода ахборот-ресурс маркази, спорт-соғломлаштириш заллари, маънавият хонаси, театр студияси, кир ювиш ва ошхона каби барча қулайликлар мавжуд. Шунингдек, талабаларни онлайн ариза орқали жойлаштириш тизими жорий этилгани эътиборга молик. – Университет қошидаги ётоқхоналар сони 11 тага етиб, 4711 нафар талабани турар жой билан таъминлаш имконияти яратилди, – дейди университет биринчи проректори Зокиржон Раҳимов. – Бу ёшларимизга бўш вақтидан унумли фойдаланиш, ўз иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш, қўшимча машғулотлар орқали билимини мустаҳкамлаш имконини беради. Ижтимоий ҳимоя механизмлари, айниқса, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд талабаларга қулайлик яратиш ҳам эътибордан четда қолмагани ижобий баҳоланди. Робахон Махмудова таълим соҳасидаги бу каби ғамхўрликлар партия Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадларга тўлиқ мос эканини таъкидлади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз