TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2479

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,170Количество просмотров
Опубликован30 авг.30.08.2025, 09:51
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Халқ ишончи мустаҳкамланмоқда Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги республикамиз бўйлаб юқори кўтаринкиликда нишонланмоқда. Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган тантаналар халқимизнинг байрамона шукуҳини яққол кўрсатиб берди. Унда давлатимиз раҳбари сўзлаган нутқ кўп миллатли Ўзбекистон халқига янги руҳий куч, ғайрат, эртанги кунга ишонч берганини қайд этиш жоиз. Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон инсон қадри устувор бўлган ҳуқуқий давлатдир. Бу, авваламбор, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли таъминлаш, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун шароит яратиш демак. Мустақиллик йилларида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилдики, бу ҳам бўлса, давлат сиёсатининг халқ иродаси билан ҳамоҳанглигидан далолат беради. Шу билан бирга, сўнгги йилларда бу жараён янада тизимли тус олиб, “Инсон – жамият – давлат” тамойили амалиётга жорий этилди. “Адолат” СДП учун инсон қадри энг устувор масала саналади. Чунки жамиятнинг ҳар бир аъзосига ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун адолатли муҳит бўлса, мамлакат тараққиёти ҳам тўхтовсиз ва барқарор кечади. Шу жиҳатдан биз фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг давлат билан очиқ мулоқотда бўлишини таъминлашга хизмат қиладиган ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, партиямиз ўз Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш ғоясини илгари суради. Қувонарлиси, сўнгги йилларда бу борада ҳам мамлакатимиз улкан ютуқларга эришди. Айниқса, қизларимиз учун берилган имконият ва имтиёзлар сабаб улар ҳам йигитлар билан тенгма-тенг ютуқларга эришмоқда. Олий таълимга қамров 9 фоиздан 42 фоизга етгани ва талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани бизни қувонтиради. Президентимиз ўз табригида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди. Суд ишларини рақамлаштириш, соҳада сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, тизимда инсон омилини камайтириш – адолатли судловга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардир. Таъкидланганидек, охирги уч йилда судланган шахсларнинг 70 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Уч мингга яқин фуқарога эса оқлов ҳукми чиқарилган. Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган уч мингдан зиёд юртдошимиз афв этилган. Ушбу рақамлар “Адолат жазолаш билангина эмас, балки ҳақиқатни қарор топтириш, яхшилик сари интилган инсонларга имкон бериш орқали таъминланади” деган эзгу тамойилнинг ҳаётдаги исботидир. Президентимиз ўз нутқида “Бундай тарихий қадамлар вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсати даражасидаги узлуксиз жараёндир. Биз “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя асосида бу ишларимизни янги, юксак босқичга олиб чиқамиз”, дея таъкидлади. Бу сўзлар халқимизнинг давлат сиёсатига ишончини яна бир бор мустаҳкамлади. Жамият тараққиётига салбий таъсир қилаётган иллатлар ҳам афсуски учраб турибди. Давлат раҳбари қайд этганидек, коррупция, монополия, бюрократия, дабдабабозлик, маънавий таҳдидларга қарши кураш каби ишлар бундан кейин ҳам қатъий давом эттирилиши, бу салбий иллатларга чек қўйилишига ишонамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram