TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2480

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры408Количество просмотров
Опубликован30 авг.30.08.2025, 17:34
Содержимое поста

Содержимое

Поло – гендер тенглик ва соғлом турмуш тарзи тимсоли 🔴 ​Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ва фаоллар пойтахтимиздаги Жамоат хавфсизлиги университетининг замонавий Поло мажмуасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишишди. Спортчиларнинг машғулотларида бевосита иштирок этишди. Спортчилар билан ўтган самимий мулоқотда мамлакатимизда полонинг ривожланиш истиқболлари ҳамда унинг ёшлар, айниқса, хотин-қизлар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. ​Таъкидланганидек, “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш устувор вазифадир. Бу борада поло спорти партия ғояларига ҳамоҳангдир. Зеро, у эркаклар ва аёлларнинг бир жамоада, тенг ҳуқуқлилик асосида мусобақалашишига имкон берувчи кам сонли спорт турларидан саналади. ​“Бугунги ташрифимиз рамзий маънога эга”, – деди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова. – “Поло нафақат жисмоний чиниқиш, балки стратегик фикрлаш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва матонатни талаб қилади. Энг муҳими, у гендер тенглик тамойилларига тўла мос келади. Биз хотин-қизларимизнинг ушбу спорт турига кенг жалб этилиши орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш ва янги марраларни забт этишларига кўмаклашишни мақсад қилганмиз”. ​Учрашув якунида партия ва Поло федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида полони оммалаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз