TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2490

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,460Количество просмотров
Опубликован2 сент.02.09.2025, 06:09
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 Азиз устозлар, билимга чанқоқ ўқувчи-ёшлар! Бугун юртимизда янги ўқув йилининг бошланиши, Билимлар кунини қарши оляпмиз. Бу кун нафақат мактаб остонасини илк бор ҳатлаётган фарзандларимиз, балки бутун халқимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки илм-маърифат инсон ҳаётининг маънавий таянчи, давлат тараққиётининг асосий пойдеворидир. Тарихга назар солсак, тараққиёт йўлига чиққан ҳар бир халқ, аввало, маърифат ва таълим соҳасини ислоҳ қилганини кўрамиз. Зеро, илм бор жойда тараққиёт, маърифат бор жойда юксалиш бўлади. Ҳар бир янги ўқув йили – янги мақсадлар, янги интилишлар, янги орзулар демак. Мактабга эндигина қадам қўйган болажонларимиз илк катта ҳаётга кириб келишмоқда. Улар учун ҳар бир ҳарф, ҳар бир сўз, ҳар бир дарс катта кашфиёт. Биз уларнинг кўзларидаги нурдан, юракларидаги беғуборликдан ва билим олишга бўлган шижоатдан фахрланамиз. Азиз ўқувчилар! Сизлар учун мактаб – фақат дарс ўтиладиган жой эмас, балки ҳаёт сабоғини оладиган маънавият маскани, шахс тарбияси майдонидир. Мактабда олган билимларингиз сизларнинг келажакдаги юксак мақсадларингизга етиб боришингизда йўлчироқ вазифасини ўтайди. Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Таълим-тарбия жараёнидаги беқиёс хизматларингиз, фарзандларимизнинг онги ва қалбига зиё олиб киришдаги фидойи меҳнатингиз эътирофга лойиқ. Таълим соҳасидаги ҳар бир ютуқ, ҳар бир янгиликнинг замирида сизларнинг улуғ меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз, меҳр ва садоқатингиз мужассам. Ҳар бир бола – миллатнинг келажаги, миллат келажагини эса устозлар шакллантиради. Шу боис сизларнинг жамият олдидаги бурчингиз, масъулиятингиз ва шарафли хизматингиз ҳар қачонгидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Янги ўқув йили барчамиз учун хайрли ва муборак бўлсин! Билимлар куни келажакка янги тарихий қадамлар йўлини очсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram