TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2491

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,250Количество просмотров
Опубликован2 сент.02.09.2025, 08:03
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 ШҲТ – БАРҚАРОР ВА АДОЛАТЛИ ТАРТИБОТ ЙЎЛИДАГИ НУФУЗЛИ ҲАМКОРЛИК МИНБАРИГА АЙЛАНМОҚДА Бугунги замон геосиёсий манзараси жуда мураккаб ва зиддиятли. Дунёда хавфсизликка таҳдидлар, иқтисодий ва экологик инқирозлар кучайиб бораётган, сиёсий қарама-қаршиликлар тобора чуқурлашиб, инсоният олдида ҳал этилиши зарур бўлган улкан вазифалар турган бир пайтда халқаро мулоқот майдонлари башарият ривожида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Аҳамиятлиси, Ўзбекистоннинг мазкур халқаро жараёнларда фаол иштироки, конструктив ташаббуслари ва очиқ ҳамкорлик сиёсати мамлакатимиз нуфузини янада юксалтиряпти. Хусусан, куни кеча Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри мезбонлик қилган “ШҲТ плюс” форматидаги саммит – “Кўп томонлама ҳамкорликни ҳаётга татбиқ этиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга кўмаклашиш” мавзусида ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари, кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби ва қатор халқаро ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган халқаро учрашув ҳам бунинг ёрқин ифодаси бўлди. Унда Президентимиз сўзга чиқиб, “ШҲТ плюс” формати тобора ишончли мулоқот ва ҳамжиҳатлик майдонига айланаётганини таъкидлади. Шунингдек, глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган омиллар – Афғонистондаги мураккаб вазият, Ғазо секторидаги кескинлашув, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги, миграция инқирозлари ва киберхавфлар ҳақида атрофлича фикр юритди. Бунда низоларни бартараф этиш, ишончни тиклаш ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳурмат билан ёндашиш долзарб эканини қайд этилди. Тошкентда хавф ва таҳдидларга қарши универсал марказ ҳамда Душанбеда Наркотикларга қарши курашиш марказининг ишга туширилгани ШҲТ маконида коллектив хавфсизликка катта ҳисса қўшиши таъкидланди. Шунингдек, келгуси йили мамлакатимизда “ШҲТ плюс” форматида хавфсизлик бўйича биринчи мулоқотни ўтказиш ташаббуси ҳам эътиборга молик қадамдир. Мамлакатимиз етакчиси ўз нутқида Афғонистон масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, ушбу давлатда барқарорликка эришмасдан туриб, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мумкин эмаслигини таъкидлади. Шу боис, қўшни мамлакат билан прагматик ҳамкорлик йўлга қўйиш, уни минтақавий иқтисодий лойиҳаларга жалб этиш зарурлиги билдирилди. Шунингдек, савдо тўсиқларини йўқотиш, электрон савдони ривожлантириш, саноат кооперацияси ва инновацияларни рағбатлантириш учун “ШҲТ Инвест” форумини ҳар йили ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Бу минтақа иқтисодий салоҳиятини кенгайтиришда самарали қадам бўлади. Яна бир муҳим жиҳат. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ва уни келгусида Трансафғон йўлагига улаш орқали ягона транспорт тармоғини шакллантириш ташаббуси стратегик аҳамият касб этади. Ушбу лойиҳа минтақа давлатлари учун иқтисодий юксалиш йўлини очади. Илм-фан ва инновациялар соҳасида сунъий интеллект, катта маълумотлар, робототехника, муқобил энергетика каби илғор соҳаларда “ШҲТ инновацион-технологик хаблар тармоғи”ни яратиш таклифи мамлакатларимизнинг илмий-техник салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга замин яратади. 🔴Партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадлар – хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва барқарор тараққиёт ғояларини ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда адолат ва барқарорликни мустаҳкамлаш – Президентимиз томонидан илгари сурилган халқаро ташаббуслар билан уйғун эканини алоҳида таъкидлаймиз. Бу, ўз навбатида, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон нуфузи ортиб бориши, халқаро тинчликпарвар ва адолатли сиёсат фақат мамлакатимиз учун эмас, балки бутун минтақа ва инсоният учун ҳам хавфсиз ва фаровон келажакни таъминлашга хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram