TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2500

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,220Количество просмотров
Опубликован6 сент.06.09.2025, 06:26
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” янги даврни бошлаб беради Фуқароларга қулай яшаш шароитлари яратиш, адолатли ва тенг имкониятларга асосланган қонунчилик тизимини таъминлаш жамият тараққиётининг асосий пойдеворидир. Шу маънода, куни кеча давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган адлия тизимида давлат хизматларини кенгайтиришга бағишланган тақдимот партиямиз дастурий мақсадлари билан чамбарчас боғлиқдир. ✅Сўнгги саккиз йилда адлия соҳасида амалга оширилган ишлар кўлами улкан бўлганини қайд этиш жоиз. Зеро, ҳар қандай ислоҳотнинг чинакам қиймати инсон ҳаётидаги реал ўзгаришлар билан ўлчанади. Тақдимот маросимида таъкидланганидек, адлия соҳасини янгича ташкил қилиш учун сўнгги йилларда 70 га яқин қонун ва қарорлар қабул қилинди. Тизимни аҳолига яқинлаштириш мақсадида адлия органларига 20 дан ортиқ қўшимча ваколат берилгани ҳам муҳим воқелик бўлди. Бу орқали давлат хизматлари соҳасидаги марказлашув камайиб, фуқароларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини жойларда ҳал этиш имконияти кенгайди. 👉 2017 йилдан буён ҳудудларда 202 та давлат хизматлари маркази қурилди. Натижада аҳолини бир вақтлар соатлаб, ҳатто кунлаб сарсон қилган жараёнлар ҳозир 5-10 дақиқада ҳал этилмоқда. Аммо, Президентимиз таъкидлаганидек, ҳали қилинадиган ишлар ҳам кўп. Хусусан, 200 дан ортиқ давлат хизматлари ҳануз эскича усулда қоляпти. Давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмагани бюрократик тўсиқларга олиб келмоқда. 📌 Бир сўз билан айтганда, бугунги рақамли асрда давлат хизматлари соҳасида ортиқча қоғозбозлик фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига соя солувчи асосий омиллардан биридир. Шу боис, “Адолат” СДП парламентдаги фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлари орқали электрон ҳукумат тизимини чуқур интеграция қилиш масаласини доимий равишда кўтариб келади. Тақдимотда айни шу масалалар ечимига эътибор қаратилгани бизни қувонтирди. Унга кўра, келгуси 3 йилда давлат хизматларини 900 тага етказиш режалаштириляпти. Бу амалда хизматлар сонини қарийб икки баробарга ошириш демакдир. Шунингдек, ҳар йили 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиши кўзда тутилмоқда. 🟢 Бундан ташқари, аҳоли гавжум жойлар ва чекка маҳаллаларда 1100 та интерактив киоск ўрнатилиши партия дастуридаги “Тенг имкониятлар” ғоясини амалда таъминлайди. Зотан, чекка ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳам пойтахтдаги юртдошларимиздек қулай хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. 📄 Яна 30 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилиниши эса ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларга барҳам беради. Бу орқали партиямиз дастурида белгиланган “Адолатли бошқарув — инсон қадри учун” тамойили ўз амалий ифодасини топади. Шунингдек, нотариал хизматларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли талаб қилинмасдан, бу жараён “Face-ID” технологияси орқали амалга оширилиши белгиланди. Суд-экспертиза ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш жамиятимиз янги даврга қадам қўяётганидан далолат беради. 🗣Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан биргаликда ислоҳотлар самарасини таъминлаш учун қуйидаги таклифларни илгари сурамиз: 🔍 Электрон хизматларни жорий этиш жараёнида чекка ҳудудларда интернет сифатини янада яхшилаш; 🔍 Face-ID технологияларини қўллашда шахсий маълумотлар хавфсизлигини кафолатлаш; 🔍 Суд-экспертиза соҳасида мустақил нодавлат тузилмалар фаолиятини қонун билан аниқ белгилаш; 🔍 “Адлия ТВ” каби платформалар орқали ҳуқуқий маълумотларни нафақат электрон, балки босма оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг тарқатиш. 🔴 Зеро, биз, “Адолат”чилар учун адолат тамойили барқарор ҳуқуқий давлат, инсон ҳуқуқлари устуворлиги — самарали ижтимоий сиёсатнинг кафолатидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram