TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2507

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,610Количество просмотров
Опубликован9 сент.09.09.2025, 10:47
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 🔹Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ҳукуматнинг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисоботини тингладик. Ҳисобот орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасини ҳамда келгуси вазифаларимизни муҳокама қилдик ҳамда партиямиз фракциясининг муносабатини, эътирозлари ва таклифларини билдирдик. ✅Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган олти ой мамлакатимиз учун ижобий натижаларга бой бўлди. Иқтисодий ўсишнинг прогнозлардан юқори – 7,2 фоизни ташкил этгани, бюджет маблағларининг асосий қисми халқимиз учун энг муҳим соҳалар – соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спортга йўналтирилгани бизнинг партиявий мақсадларимизга тўла мос келади. 👉Ютуқлар билан бир қаторда, ечимини кутаётган масалалар ҳам борлигини очиқ айтишимиз керак. Ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва қишлоқ жойларида кадрлар етишмаслиги каби муаммолар ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. 📌Шундан келиб чиқиб, қуйидаги аниқ таклифларимизни билдирдик: 🔍Тиббиёт муассасаларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш; 🔍Маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш; 🔍Ижтимоий соҳани давлат-хусусий шерикчилик асосида ривожлантириш. 🔴“Адолат” СДП фракцияси Ҳукумат ҳисоботидаги ижобий натижаларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, биз аҳоли турмуш даражасини ошириш, ижтимоий адолат ва барқарор ривожланиш тамойилларини янада чуқурроқ амалга ошириш керак, деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида, конструктив таклифлар ва самарали парламент назорати орқали бу жараёнда фаол иштирок этишга, жамиятда адолат тамойилларини қарор топтириш йўлида бор куч-ғайратимизни сафарбар этишга тайёрмиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram