TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2539

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,340Количество просмотров
Опубликован23 сент.23.09.2025, 09:28
Содержимое поста

Содержимое

🏢Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини уч ўқишда кўриб чиқдик ва Сенатга юбордик. ✅ Бу қонунни фракциядошларимиз давлат харидлари жараёнида шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида эътироф этишди. ❗️Маълумки, айни пайтда давлат буюртмачилари томонидан харид ҳужжатларини ишлаб чиқиш, талабларни белгилаш ва экспертиза ишларини оширишда ноаниқ ва турлича талқин қилинаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бундай ноаниқликлар рақобат муҳитини бузади, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга салбий таъсир кўрсатади. Қонун билан давлат харидларини комплекс экспертизадан ўтказмаган мансабдор шахсларга нисбатан аниқ жавобгарлик белгиланиши келгусида қонунбузарликларнинг олди олинишига ва давлат харидлари жараёни янада очиқ ва шаффоф бўлишига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. 🔴 Партиямиз платформасида ҳар бир соҳада адолат ва тенг имкониятлар тамойилини амалиётга татбиқ этиш ғояси илгари сурилган. Мазкур қонун айнан шу ғояларга тўла мос келади. Чунки давлат харидларида шаффофлик ва рақобат таъминланса, кичик ва ўрта бизнес учун ҳам тенг имкониятлар яратилади. Бу эса бозорда соғлом рақобатни кучайтиради, сифатли товар ва хизматларни танлаш имконини оширади. Зотан, бизнинг фикримизча, жавобгарлик белгиланса, давлат маблағлари самарали сарфланади, инфратузилма ва ижтимоий соҳалардаги ишлар сифатли бажарилади ҳамда коррупциявий ҳолатлар кескин камаяди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз