TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2545

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,910Количество просмотров
Опубликован26 сент.26.09.2025, 11:41
Содержимое поста

Содержимое

Коррупцияга қарши кураш – адолатли жамият йўлидаги устувор вазифа Адолат устувор бўлган жамиятда халқнинг давлатга ишончи юқори, тараққиёт эса барқарор бўлади. Шу сабабли замонавий Ўзбекистон учун энг катта таҳдидлардан бири бўлган коррупцияга қарши кураш нафақат партиямиз ёки масъул идораларнинг, балки шу юрт фуқароси сифатида ҳар биримизнинг умумий вазифамиздир. Бу иллат ҳар қандай ислоҳот самарасини йўққа чиқариши, одамларни адолат тамойилларидан бездириши мумкин. Давлатимиз раҳбари ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ коррупцияга қарши муросасиз курашни бошлаши улкан сиёсий ирода намунаси бўлди. Бу борада 2017 йилда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, стратегик ҳужжатлар ва ушбу масалада махсус Агентликнинг ташкил этилиши ана шу ироданинг амалий ифодасидир. Жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида Президентимиз бу курашни миллий дастур даражасига кўтариш зарурлигини таъкидладилар. Бу – эндиликда коррупцияга қарши кураш фақат давлат идораларининг эмас, балки бутун жамиятимизнинг, хусусан, сиёсий партияларнинг ҳам умумий бурчига айланганини англатади. Ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, партиямиз жорий йилнинг 1 апрелидан 10 майига қадар мамлакатимиз бўйлаб “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”ни ўтказди. Назарий муҳокамалардан амалий натижаларга ўтиш мақсадида бугунги ташрифимизни айнан Хонқа туманидан бошладик. Туман ҳокимлигида “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказдик. Дастлаб туман ҳокими Улуғбек Давлатов ҳудудда бу борада қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Мулоқот давомида асосий эътиборни бир масалага қаратдик: биздан талаб қилинаётган вазифа — коррупцияга қарши курашни қоғозда ёки ҳисобот учун эмас, балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида амалий натижа берадиган даражага олиб чиқишдир. Шу мақсадда партиямиз фаоллари, депутатлар ва маҳаллий кенгашлар вакиллари билан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг самарали йўлларини муҳокама қилдик. Тадбиримиз якунида эса яқинлашиб келаётган "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи ўқитувчи ва мураббийларни табриклаб, эсдалик совғаларимизни топширдик. Зеро, ҳалоллик ва адолат, энг аввало, таълим даргоҳларидан бошланади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram