TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2558

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,140Количество просмотров
Опубликован27 сент.27.09.2025, 05:17
Содержимое поста

Содержимое

Хонқада хоразмлик “адолатчи” депутатларимиз билан фаолият самарадорлигини оширишга келишиб олдик Йиғилиш якунларидан сўнг вилоятдаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги партиямиз депутатлари билан очиқ ва самарали мулоқот ташкил қилдик. Бунда депутатлик корпусининг аҳоли орасидаги таъсирини кучайтириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини янада кенгайтириш, партия нуфузини ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик. Аввало, жорий йилда “Коррупцияга қарши курашиш”, “Одам савдосига қаршимиз!”, “Ёшлар саломатлиги — партия эътиборида” каби лойиҳаларнинг Хоразм вилоятида юксак савияда амалга оширилишида депутатларимизнинг ташаббускорлиги ва фаол иштирокини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу ишлар, ўз навбатида, партиямизнинг жамият олдидаги нуфузини оширяпти, аҳоли ишончини янада мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича депутатларимиз сессияларда аҳоли муаммоларини чуқур таҳлил асосида кўтариб чиқиш, кун тартибига долзарб масалаларни киритиш, депутатлик сўровлари орқали идоралар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш каби муҳим механизмлардан кенгроқ фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидладик. Чунки айнан шундай амалий воситалар орқали халқнинг дарди эшитилади, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади, адолатга интилиш амалда ўз ифодасини топади. Очиғини айтиш керак, бугунги кун депутати кечаги кун депутатидан тубдан фарқ қилиши лозим. У доимо халқ орасида, уларнинг фикрини тинглайдиган, ташаббус кўрсата оладиган, халқчил амалий куч сифатида фаолият юритиши шарт. Бунинг учун эса депутатлик корпуси фаолияти партия кенгашлари билан яқин ҳамкорликда, ўзаро мувофиқликда ташкил этилиши, партия ғоя ва мақсадлари аҳоли орасида кенг тарғиб қилиниши, ҳар бир депутат ўз ҳудудида партиянинг ёрқин кўзгусига айланиши муҳим аҳамият касб этади. Биз ушбу мулоқот давомида депутатларимизни янада фаолликка, масъулиятни чуқур ҳис қилишга ундадик. Зотан, депутатнинг фаолияти қоғозда эмас, амалда – одамларнинг кундалик ҳаётида, уларнинг қониқиши ва ишончида намоён бўлиши зарур. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram