Содержимое
🔴🟦🟦🟦 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида маҳаллий аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишиш асносида Урганч шаҳридаги ташаббускор тадбиркор ва депутат Муқаддас Атаева хонадонида бўлди. Жараёнда “Адолат” СДПнинг хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, жойларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг, айниқса, аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган дастурий мақсадлари ҳақида сўз юритилди. Муқаддас Атаева нафақат партиянинг фаол аъзоси ва маҳаллий депутат, балки гулчилик соҳасида катта тажрибага эга тадбиркор сифатида ҳам ҳудудда танилган. Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Муқаддас Атаева томонидан йўлга қўйилган иссиқхона хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Замонавий технологиялар асосида барпо этилган иссиқхонада турли хил манзарали гуллар ва кўчатлар етиштирилиб, нафақат Хоразм вилояти, балки қўшни ҳудудлар бозорларига ҳам етказиб берилмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз