Содержимое
🏢Бугунги ялпи мажлисда “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, Сенатга юборилди. ➡️Бу ҳужжат жамиятда осойишталик ва фуқароларнинг соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш борасидаги муҳим ҳуқуқий қадам ҳисобланади. 🕰 Энг муҳими — фуқароларнинг тинч дам олиши кафолатланадиган вақтлар узайтирилди, қурилиш ва таъмирлаш ишларига аниқ вақт доираси белгиланди, нормани мунтазам бузувчи объектларга нисбатан қатъий чоралар кўриш механизми киритилди. ❗️ Шу билан бирга, шовқин натижасида етказилган зарарни қоплаш ва меҳнат шароитидаги шовқин учун оширилган ҳақ тўлаш нормалари аниқ белгилаб берилди. Бу — инсон ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамдир. ⚖️ “Адолат” СДП фракцияси мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Биз учун фуқароларнинг осойишталиги, саломатлиги ва дам олиш ҳуқуқи — шунчаки шиор эмас, балки амалда таъминланиши лозим бўлган устувор вазифадир. 🔴Партия фуқаролар манфаатларини ифода этувчи, ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган шундай қонунларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этишни давом эттиради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram